1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Любляна» масжиди Словенияда биринчи ва ягонадир

19:33 / 09.06.2021 2579 pdf Ўқиш режими + -

Словения пойтахтидаги ягона масжид Европанинг энг гўзалларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда қуриб битказилган Любляна мусулмон маданият маркази замонавий услубдаги ўзгача дизайни билан эътиборни тортади ва четдан кузатиб турувчиларга ўткир ва ингичка минора фазога учиришга тайёрланаётган ракетани эслатгандек бўлади.

Масжид мусулмонлар маркази мажмуасидаги 6 бинодан биридир. Диний бино 1400 нафар намозхонга мўлжалланган. Бинолар пўлат, шиша ва ёғоч элементлари билан оқ бетондан қурилган бўлиб, миноранинг баландлиги 40 метрни ташкил этади. Мажмуада, спорт зали, ўқув маркази, ресторан ва истироҳат боғи ҳам ташкил этилган.

Любляна масжиди Словенияда биринчи ва ягонадир. Европа мамлакатининг мусулмонлар жамоаси 1969 йилдан буён илк бор коммунистик Югославия пайтида қурилишга ҳужжат топширган, дея хабар бермоқда AtlasObscura нашри.

2000 йиллар бошида жамоат қурилиш учун рухсат олди, лекин ўнг қанот радикаллар Словения пойтахтида Аллоҳ уйининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилишди ва жараён чўзилиб кетди. Мусулмонлар режалаштирилган масжиднинг жойини ўзгартиришлари керак эди ва унинг биринчи тоши фақат 2013 йилда қўйилди.

Мажмуа қурилишининг қиймати 34 миллион евро бўлиб, маблағнинг кўп қисмини Қатар, қолган қисмини эса словениялик мусулмонлар жамғарган.

Ҳар қандай вақтда мажмуа ҳудуди бўйлаб юриш мумкин, мусулмон бўлмаганларнинг масжид ичига киришларига эса ҳар куни маълум соатларда рухсат этилади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Америка Юрак Ассоциацияси олимлари мунтазам нафл рўза рўза тутиш юракқон томирлари касалликларини олдини олиш мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда MedicalXpress га давоми...

2520 14:05 / 06.12.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмийтадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс давоми...

1060 09:56 / 22.05.2024
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида .Алоқабанк, АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси давоми...

1499 15:40 / 04.11.2022
Қўшма Штатлар бўйлаб бир неча мусулмон гуруҳлар ва исломий марказлар қийин пайтларда муҳтожларга ёрдам бериш учун савобли ишларни амалга оширмоқдалар. Хюстонда давоми...

1587 14:01 / 15.02.2021