1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда «ТРТ Диёнат болалар канали» очилади

09:56 / 08.06.2021 1866 pdf Ўқиш режими + -

Туркия Диёнат (дин ишлари) бошқармаси далат телерадиокомпанияси ҳисобланувчи TRT билан ҳамкорликда болаларга мўлжалланган исломий телеканал очишга қарор қилди. Бу ҳақда diyanethaber.com.tr манбасига таяниб, azon.uz сайти хабар беради. Янги канал TRT Diyanet Çocuk Kanalı («ТРТ Диёнат болалар канали») деб номланади.

Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросимида нутқ сўзлаган Туркия муфтийси Али Эрбош болаларга миллий ва маънавий қадриятларнинг ўргатилиши зарурлигига эътибор қаратди.

«Фарзандларимизга ўз қадриятларимизни ўргата олмадик. Уларни таржима қилинган мультфильмлар ва фильмлар билан тўйинтиришга уриндик. Ҳолбуки, уларни миллий қадриятларимиз билан тўйинтиришимиз даркор», дейди у.

Али Эрбош Қуръон ва Суннат доирасидаги тўғри диний маълумотларга асосланган телемаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни болаларга намойиш этиш кераклигини айтиб ўтди.

TRT бошқарув кенгаши раиси ва бош директори Иброҳим Эрен эса Ислом динидан хабардор болаларни тарбиялашга телерадиокомпания ҳам ҳисса қўшишидан мамнун бўлишларини изҳор қилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсин Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси, .Ҳилолнашр, давоми...

2084 22:45 / 03.05.2020
Бугунги ташриф доирасида Ҳомиджон домла Ишматбеков, Юнусобод туманидаги .Умар ибн Хаттоб,, шайх Абдулазиз Мансур .Юнусобод,, Нуриддин домла Холиқназаров давоми...

2091 16:30 / 01.07.2021
Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга Меҳрrdquo инсонпарварлик операцияси амалга оширилди, деб хабар бермоқда президент давоми...

2037 11:50 / 30.05.2019
Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ndash Катта Лангар Қуръони реставрацияси якунланди. Лойиҳа устида Маданият ва санъатни ривожлантириш давоми...

2564 19:32 / 11.06.2021