1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

У кун келмасидан унга тайёрланайлик!

14:07 / 07.06.2021 3093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва бир кун ҳамма нарса ортингда қолади. Барча севган инсонларинг, яхши кўрган нарсаларингдан айриласан.

Ҳалол ёки ҳаром йўл билан жамғарган мол-мулкинг, уйларинг, машиналаринг ва барча эга бўлган нарсаларинг бошқаларнинг мол-мулкига айланади.

Бир кун келиб эгаллаб турган мансаб, мақомингни тарк этиб кетасан. Барча унвонларингу, фахрий ёрлиқларинг қолиб кетади. Иш столингдаги сенга тегишли бўлган нарсалар ва иш жойингнинг эшикларидаги исми шарифинг олиб ташланади. Йўллар, уй, ишхона, кўчалар, дўконлардаги қадам изларинг ўчади.

Барча елиб югуришларинг, тузган режаларинг, охирига етказмоқчи бўлган ишларинг ва оилангдаги муаммоларинг ҳаммаси энди сен учун тугайди. Барча орзуларинг, режалаштирган ишларинг, тўланмаган қарзларингнинг ҳаммаси чала қолиб кетади. Ҳамма нарса тугайди, сенга берилган муддат тугайди.

Бошқаларнинг хонадонидан эшитилган ўлим хабари энди сенинг хонадонингдан тарқалади. Бошқалар учун ўқилган дуои фотиҳалар энди сен учун ўқилади.

Оиланг ва яқинларинг ёш тўла кўзлари, ҳузун тўла қалблари билан сени ғусл қилишади, кафанлашади ва тобутга қўйишади.

Жаноза намозинг ўқилади. Энди сен тобутдасан, тобутинг қабристон томон олиб кетилмоқда. Сени қабр зулмати, у ердаги савол-жавоб, ёлғизлик кутмоқда.

Эй Аллоҳим, менга яна озгина муддат бер, ўқимаган намозларим, тутмаган рўзаларим, бермаган закот-садақаларим, тўламаган қарзларим, ибодатга ўргатмаган фарзандларим, мен томондан ранжитилган қалблар, поймол қилинган ҳақлар бор, гапирган ёлғон, ғийбатларим, қилган зулмларим, гуноҳларим бор. Яқинларимдан розилик ололмадим, фарзандларимга Аллоҳни танита олмадим, васиятимни қила олмадим, қурбим ета туриб ҳажга бормадим, Қуръон тиловат қилолмадим, тавба қилолмадим. Қанийди ортга, ҳаётга қайтолсам...

Сен учун берилган муддат тугади, афсус...

Энг яқин инсонларинг сени қабрга, юзингни қибла тарафга қаратиб қўйишади, ғиштлар териб, устингдан тупроқ тортишади. Сен учун Қуръон ўқишиб, дуолар қилиб сени ташлаб кетишади. Совуқ тупроқ ва қоронғу қабрда яхши-ёмон амалларинг, афсус-надоматларинг билан ёлғиз қоласан.

Бугун эса тириксан, ҳаётдасан, яшаяпсан. Оламларнинг Роббига ҳамдлар бўлсин!

Афсус-надомат чекадиган ўша дахшатли кун келмасидан солиҳ амаллар қилиб ол, гуноҳлардан узоқлашиб, тавбалар қилиб ол, чунки бугун фурсатинг бор алҳамдулиллаҳ. Ўлим келмасидан олдин ўлимга тайёрлан!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф 

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
bull Ҳиндистондаги кўплаб машҳур кимсаларнинг сигирга сиғинаётганини кўрганингда bull Мулҳид нейрохирург Аллоҳ таолонинг яратган нарсаларидаги асаб толаларининг давоми...

3818 09:00 / 18.02.2023
Атиги бир йилда шунча фарқ Кундалик равотиб суннат намозларини ўқиган ва уларни ўқимаган кишининг фарқи 4320 ракат биландир Ҳар куни витр намозини ўқиган ва давоми...

2051 19:00 / 07.08.2021
Эркак, то тобутда кўтариб олиб кирилмагунча, намоз ўқиш учун масжидга кирмай юраверадимиАёл, то кафанликка ўралмагунча, авратини беркитмай давоми...

4984 11:00 / 18.02.2021
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди.Эй болаларим Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давоми...

1531 11:00 / 02.07.2023