1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бангладешнинг 9 гумбазли масжиди

14:42 / 05.06.2021 2453 pdf Ўқиш режими + -

Бир неча асрга тааллуқли «Бҳанга» масжиди Бангладешнинг шимоли-ғарбидаги Ниаматпур минтақасида жойлашган. Бу ҳақда Financial Express хабар беради.

Икки қаватли бино тўртта устун устига қурилган. Масжидда тўққизта гумбаз, бурчакда тўртта минора, биринчи қаватда кемерли ва иккинчи қаватда учта кемерли кириш жойлари мавжуд.

Бутун бино уч қисмга бўлинган. Қурилиш пайтида кириш жойига, очиқ майдон ва ибодат жойигағ, ғишт ва оҳактош ишлатилган. Декоратив хусусиятлари билан ушбу масжид бир қарашда барчанинг эътиборини тортиши мумкин.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, масжид 300-400 йил олдин қурилган ва 1980 йилги зилзила пайтида унинг бир қанча гумбазлари қисман бузилган деб тахмин қилинади.

Масжид тарихий бўлса-да, ҳали Бангладеш тарихий мероси рўйхатига киритилмаган. Сўнгги йилларда қаровсиз қолдирилгани сабабли ушбу масжид бузилиш хавфи остида.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Норвегия статистика маълумотларидан олинган хабарларга кўра, бугунги кунда Норвегияда 175,5 минг киши мусулмон динига аъзо сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда давоми...

2238 12:30 / 11.12.2019
9 июль. Маккаи мукаррама. Рошидияrdquo меҳмонхонаси.Айни кунларда Саудия Арабистонида ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан меҳмонхона давоми...

1958 14:54 / 09.07.2023
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

3168 20:30 / 13.07.2021
Бугун, 30 апрель куни Самарқанд шаҳридаги .Hilton Samarkand Regency, меҳмонхонасида .Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат .таълимоти, мавзусидаги халқаро давоми...

878 11:44 / 30.04.2025