1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бошқирдистонда қурилиши бошланганига 107 йил бўлган масжид очилди

19:09 / 03.06.2021 1789 pdf Ўқиш режими + -

Бошқирдистон Республикаси Бураево қишлоғида қурилиши 107 йил олдин – 1914 йилда бошланган масжид очилди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбасига таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Маҳаллий татар савдогари Шарафутдин Хамитов 1914 йилда «Тарихий масжид»ни қуришга киришди. Фақат том ва минораларни тугатиш қолди, лекин қулоқлаштириш ва тазйиқ остига тушмаслик учун савдогар ва унинг оиласи ўз она юртларини тарк этиб, Хитойга йўл олди. Бураевонинг еттинчи жоме масжиди шу сабаб очилмай қолди. Инқилобдан кейин масжид биноси дон омбори, кутубхона, клуб ва кинотеатр сифатида ишлатилган. 2000 йиллар бошида бинони бузиб, унинг ўрнида кўнгилочар савдо марказини қурмоқчи бўлишган, бироқ маҳаллий аҳоли масжид биносини ҳимоя қила олган. Унга тарих ва маданият ёдгорлиги мақоми берилди ва 2003 йилда масжид барпо этишга киришилди.

«Масжид қурилиши 1914 йилда бошланган, Аммо тўхтатилган. Бино социализм даврида ҳам халққа хизмат қилган. Турли вақтларда клуб, кутубхона ва кинотеатр сифатида ишлатиб келинди. Аллоҳ таоло бу жойни қайтариб, масжид қила оламизми ёки йўқми дея бизнинг халқимизни синовдан ўтказди», дейди Бошқирдистон Республикаси Бураев тумани имом-муҳтасиби Рифат Зарипов масжиднинг очилиш маросимида.

Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин эса 1906 йилда Бураевода олтита масжид ва тўртта мадраса бўлганини эслатди.

Масжиднинг очилиш маросимида Россия Федерацияси Мусулмонлари диний идораси раисининг муовини Рушан Аббасов, Саратов вилояти муфтийси Муқаддас Бибарсов, Пенза вилояти муфтийси Ислом Дашкин, Ульяновск вилояти муфтийси Муҳаммад Байбиков, Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин ва унинг биринчи ўринбосари Айюб Бибарсов, Татаристон Республикаси бош қозиси Жалил Фазлиев, Бошқирдистон Республикаси раҳбари маслаҳатчиси Руслан Карамишев, Бураев туман маъмурияти раҳбар ўринбосари Марат Ахунов ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Бу ерда тарихий масжид биносининг ўзини қайта тиклаш билан бир қаторда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, жамоат жойи учун зарур бўлган барча турдаги ишлар амалга оширилди. Масжид қошида мактаб ҳам очилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қирғизистон Республикаси Ош шаҳрида Чубак ҳожи Жалиловнинг ёрқин хотирасига бағишланган Азон мусобақасиrdquo бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистонлик муаззин давоми...

1502 14:44 / 28.05.2023
Маълумки, жорий йилнинг 1 июн куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига давоми...

2038 14:30 / 02.06.2021
Бугун Малайзия Ислом санъати музейида икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ислом цивилизациясини ўрганишда илмий ҳамкорликни ривожлантиришга давоми...

795 10:19 / 05 февраль
Малайзиянинг энг йирик фармацевтика компанияси .Farmanyaga Burhad, ҳалол инсулин заводини қуриш учун 14 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Salam Gateway news хабар давоми...

1470 14:59 / 13.12.2021
Аудиолар

212716 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131931 14:35 / 11.08.2021