1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Волидам

08:59 / 03.06.2021 3780 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَىٰ وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ

«Инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота-онангга шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир» (Луқмон сураси, 14-оят)

Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Отангга. Сўнгра яқинларга ва яна яқинларга», дедилар».

Чунки, она ҳомиласини тўққиз ой кўтариб юради, сўнг уни дунёга келтиради, шундан сўнг боласи то ўзи овқат ейдиган, ичимлик ичадиган, ўзи ҳожатга борадиган бўлгунича қараб, тарбия қилади. Ана шундай машаққатли ҳолатларни бошидан ўтказгани учун ҳам ҳадисда уч марта онангга дейиляпти.

Машаққатли лаҳзаларда, ишим осонлашишини, машаққатим аришини дуо қилиб сўраб, ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Бемор бўлиб турганимда, Аллоҳдан шифо сўраб, менга дори ичириб, пешонамни силаб, ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Йиғлаётганимда, кўз ёшларимни артиб, «Нега йиғлаяпсан, болам?» деб ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Ишим орқага кетиб, мен учун жонини «фидо» қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Хурсанд бўлганимда, шодлигимдан севиниб, юзида табассум билан ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Қўполлик билан хафа қилсам ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим» дея бағрига босадиган инсон ҳам — онамдир.

Дуо қилаётганда, баъзан ўзларини дуо қилишни унутсалар-да, аммо мени, синглимни, укаларимни, набираларини дуо қилишни унутмайдиган инсон — онажонимдир!

Маҳмуд Дарвеш айтган:

«Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмаслигини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади».

Аллоҳ таоло оталаримизни, оналаримизни Ўз паноҳида асрасин, умрларини узун, ризқларини баракотли қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!

Ота-онаси вафот этган диндошларимизнинг ота-онасини Аллоҳ таолонинг Ўзи раҳматига олсин!

Islom.uz, Quran.ksu.edu.sa маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиссалар насиҳат ва ибрат манбаидир. Қуръони Каримнинг маълум бир қисми айнан қиссаларни батафсил баён қилишга бағишланган. Шу боисдан ҳам Қуръони Карим билан давоми...

3277 11:14 / 11.12.2023
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Мўмин киши биродарининг кўзгусидир. Унда бир айбни кўрса, тўғрилайди,.Шарҳ Мўминмусулмонлар бирбирларига кўзгу вазифасини давоми...

2734 10:00 / 16.11.2021
21. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин,, дедилар..Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4185 13:03 / 12.11.2018
Ҳозирги кунда кўпчилик ёшлар ўзи ёқтирган машҳурларнинг ҳаётини қизиқиб ўрганади. Масалан, спортчи ёки машҳур қўшиқчиларни қачон, қаерда туғилгани, нима овқатни давоми...

1402 14:19 / 28.10.2025