1446 йил 26 жумадис сони | 2024 йил 28 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар»

11:06 / 31.05.2021 1668 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар»


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

МУҚАДДИМА

Қуръонни инсоният учун қиёматгача боқий ҳидоят маёғи, барчани ожиз қолдирувчи баёни, мислсиз мўъжизалар кони ва икки дунё саодатига элтувчи дастурул амали қилиб нозил этган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!

Қуръонни Роббул оламиндан қабул қилиб олган, уни бутун оламларга омонат ила етказган, ҳам ўқишни, ҳам уқишни ўргатган, уни ўз суннатлари ила ҳаётга тамомила татбиқ этиб кўрсатган ва илмий мўъжизаларни баён этган севимли Пайғамбаримиз, Аллоҳ таолонинг ҳабиби Муҳаммад Аминга энг пок ва энг юксак салавоту дурудлар бўлсин!

Гоҳида баъзи бир ҳодиса ёки гап-сўзлар ўзидан кўра каттароқ нарсаларга сабаб бўлади. Бундай бўлиши Аллоҳ таолонинг ҳикмати бўлса керак. Қабулимга кирган бир киши ўз танишларининг динимизни ўрганиб боришдаги ихлослари, ҳаракатлари ва шунга ўхшаш гапларни айтиб бўлгандан кейин асосий мақсадга кўчди. Ўз танишларидан баъзилари динимиз таълимотларини ўрганиб, қабул қилишлари билан бирга вафот этгандан кейин қайта тирилиш ҳақидаги эътиқодни қабул қилмаётганлари, уларга бу ҳақиқатни англатиш борасидаги уринишлар беҳуда кетаётгани борасида афсус-надомат билан гапирди. Мен у кишига керакли гапларни айтдим. Нималарни тушунтириш кераклигини билдирдим. Зиёратчи қаноат ҳосил қилиб, чиқиб кетди.

Кейин ўзим ўйланиб қолдим. Мазкур одамлар нима учун ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақидаги ақийдани инкор қилишмоқда экан? Аллоҳ таолога ишонса, Қуръони Каримга ишонса, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонса, нима учун Аллоҳ таоло айтган, Қуръони Карим айтган, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ўлгандан кейин қайта тирилиш ақийдасини инкор қиладилар? Эҳтимол, бу ҳақдаги маълумотлар уларга тўғри етмаган бўлса керак. Ёки бирор киши уларга бу борада шубҳали гапларни айтиб, фикрларини ўзгартирдимикан? Нима бўлганда ҳам, бу ташвишли ҳолат эди. Ҳалиги савол билан келган одамга «Ўша ўлгандан кейин қайта тирилишини инкор қилаётган одамларни олиб келинг», демабман ҳам.

Охири бу масалани батафсил баён қилиб, алоҳида мақола ёзиш, шунга ўхшаган бошқа долзарб масалаларни жамлаб, бир китоб қилиш режаси тузилди. Аммо мазкур долзарб масалаларнинг ўзи кичикроқ бир китоб бўлиб қолди. Мавзулар турлича бўлгани учун ўлгандан кейин қайта тирилиш ақийдаси борасидаги мақола уларга унча мос келмай қолди. Мазкур масалани ёритиш пайтида, бугунги кунимиздаги илмий кашфиётлар ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақиқат эканини исботлагани ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиш жараёнида ўз-ўзидан Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар мавзуси кўтарилиб қолди. Ўзи анчадан буён шу мавзуда ҳам бир китоб қилиш режаси бор эди. Авваллари турли китобларимизда, жойи келганда бу мавзу эслаб ўтилган ва баъзи маълумотлар ҳам тақдим этилган эди. Шунинг учун ўлимдан сўнг қайта тирилиш ҳақидаги мақолани ўз ичига олган «Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» деган китоб тайёрлаш режаси пайдо бўлди ва Аллоҳ насиб қилиб, бу режа амалга ошди.

Баъзида мавзуни умумий ёритишга ҳаракат қилган бўлсак, баъзида катта мавзуларни алоҳида сарлавҳалар остида баён қилишга тўғри келди. Шу боис баъзи маълумот ва жумлалар такрор келиб қолган бўлса, муҳтарам ва азиз ўқувчиларимиздан узр сўраймиз.

Аллоҳ таоло бу ожизона ва камтарона амалга оширилган ишни барчамиз учун фойдали қилсин! Ундаги маълумотларни динимизни, Қуръони Каримни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ва шариатимизни яхшироқ, теранроқ ва пухтароқ англаб етишимизга восита қилсин! Ушбу ғоятда аҳамиятли ишда Аллоҳ таолонинг Ўзи бизларга ёрдам берсин!

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021йил (2019)
Ҳажми: 296 бет
ISBN: 978-9943-5980-6-5
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йилдаги 170-рақамли хулосаси асосида ‎чоп этилди.


Мундарижа

Муқаддима

Қуръон ва суннатнинг таърифи

Суннатнинг таърифи

Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар

Қуръони Каримнинг нозил бўла бошлаши

Қуръони Каримнинг муҳофаза қилиниши улкан мўъжизадир

Қуръони Каримнинг тарқоқ ҳолда нозил қилиниши мўъжизадир

Қуръони Карим эъжози – ожиз қолдириши

Қуръоннинг арабларни беллашувга чорлаши

Қуръони Каримнинг баёний эъжози

Қуръони Каримдаги ишончли хабарлар ҳам мўъжизадир

Қуръони Каримнинг илмий эъжози

Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизаларни ўрганишга уриниш

Қуръон ва табиат ҳодисалари

Мўъжизаларга бой китоб

Дунёнинг яратилиши

Нарсаларнинг чўзилиши ва кенгайиши

Қуёш, ой ва ернинг ҳаракатланиши

Коинотдаги жонзотлар

Баландликда кислороднинг камайиши

Атомнинг бўлиниши

Ҳар бир нарса жуфт яратилган

Булутларни бир-бирига қўшиш

Ёмғир ва ернинг ҳаракатга келиши

Борлиқдаги нарсаларнинг мувозанати

Тўлқинларнинг остки ва устки оқими

Ҳайвонот ва қушлар оламининг инсоният оламига ўхшашлиги

Эмбрионнинг ўсиш жараёни

Эмбрионнинг кўринмас пардаси

Бармоқ учлари бетакрордир

Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар ҳақида батафсил мақолалар

Барча тирик нарсалар сувдан яратилган

Сув – ҳаётнинг асоси саналувчи субстанция

Одамнинг тупроқдан яратилиши

Инсон нимадан яратилган?

Ҳомила ҳақидаги илмий мўъжизалар

Инсоннинг яратилиш босқичлари

«Инсон ўзининг нимадан яратилганига қарасин!»

Қайта тирилиш ҳақида

Ўлгандан сўнг қайта тирилиш

Ўлгандaн сўнг қайта тирилиш ва ундан сўнг келадиган нарсаларга иймон

Қуръони Карим ва қайта тирилиш

Қайта тирилиш ҳадисларда

Қайта тирилиш ва ҳозирги илм

Немис олими Исломдаги бир мўъжизани тасдиқлади

Ўлимдан сўнг ҳаёт борлиги ўз илмий исботини топди

Суннат ва илмий мўъжизалар

Аёлнинг ақли ноқислиги ҳақида

Таомга пашша тушиши ҳақидаги ҳадис

Фоҳишабозлик оқибатида янги касалликларнинг тарқалиши

Акса уриш ва эснаш ҳақида

Тиббий сақланиш чораси – карантин

Идишга ит текканда нима қилинади?

Геологияга оид мўъжизалар

Дарё, денгиз ва уммонлардаги мўъжизалар

Ер ва унга боғлиқ илмий ҳақиқатлар

Хатнанинг ҳикматлари

Замзамга оид мўъжизалар

Туяга оид илмий мўъжизалар

Рўзага оид илмий мўъжизалар

Намозда буйракнинг фаоллашуви

Қора дона (седана)

Увди ҳиндий

Фойдаланилган манбалар

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳиНашриёт .HilolNashr, нашриётматбаасиСана 2021 йил 2013, 2016, 2019Ҳажми 672 бетISBN 9789943646353Ўлчами 70times100 116Муқоваси давоми...

3202 16:11 / 04.03.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Таом, шароб ва либос, деб номланган 1617жузлари.Ҳадис ва Ҳаёт давоми...

2144 15:02 / 30.03.2019
МуқаддимаБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинАллоҳнинг Набийси Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар бўлсинБир китобнинг давоми...

2197 11:08 / 27.09.2018
quotХадисы и Жизньquot 18томШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг quotҲадис ва Ҳаётquot номли китобларининг 18жузини рус тилидаги таржимаси нашрдан давоми...

3352 05:00 / 02.02.2015