1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (3-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3305 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11. Бир файласуфдан: "Қандай аёлга уйланишни хоҳлайсиз?" деб сўралди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:

"Унинг чиройли бўлишини хоҳламайман, мендан бошқа уни тамаъ қилиб юрмасин.

Хунук бўлишини хоҳламайман, нафсим ундан жирканиб юрмасин.

Бўйи узун бўлишини хоҳламайман, бошимни унга кўтариб гапириб юрмай.

Бўйи калта бўлишини хоҳламайман, бошимни унга эгиб гапириб юрмай.

Семиз бўлишини хоҳламайман, деразадан кирадиган шабадани тўсиб юрмасин.

Ориқ бўлишини хоҳламайман, уни хаёл, тасаввур деб юрмай.

Ранги шамга ўхшаб оқ бўлишини хоҳламайман.

Ранги шарпага ўхшаб қора бўлишини хоҳламайман.

Жоҳила бўлишини хоҳламайман, мени тушунмай юрмасин.

Илмли бўлишини хоҳламайман, мен билан тортишиб юрмасин.

Бой бўлишини хоҳламайман, "Бу менинг молим" деб юрмасин.

Камбағал бўлишини хоҳламайман, фарзандларим ундан кейин бахтсиз бўлиб юрмасин".

Алқисса, файласуф бўйдоқ ҳолида вафот этибди. Аллоҳ уни раҳматига олсин.

12. Аҳмад Дийдот раҳимаҳуллоҳ: "Ўзинг билан бирга (қабрга) амалингдан бошқанарсани олмайсан. Ортингдан ахлоқинг ва яхши номингдан бошқа нарсани қолдирмайсан. Бас, шундай экан, чиройли амал қилишга ва гўзал хулқли бўлишга ҳарис бўл!" деганлар.

13. Заиф, юмшоқ ўсимликни қаттиқ бўлишига қарамасдан ердан чиқарган Зот сизнинг ғамингизни, хафалигингизни кетказишга қодирдир. Аллоҳга ишонинг! Ноумид бўлманг!

14. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан фарз намозлардан кейин доим айтиб юришлари учун бирор дуо ўргатишларини сўраганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва лаа яғфируз зунууба илла анта. Фағфирлий мағфиротан мин индика варҳамний. Иннака антал Ғофурур Роҳийм" деган дуони ўргатган эканлар.

Дуонинг маъноси: "Эй Аллоҳ! Албатта, мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни фақатгина Сен мағфират қиласан. Бас, ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени мағфират этгин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен Ғофур, Роҳийм Зотсан".

Пайғамбарлар алайҳимуссаломдан кейин инсонларнинг афзали бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга ушбу дуо ўргатилган экан, демак, бизлар кўзимизни каттароқ очишимиз, тилимиздан ҳам, дилимздан ҳам истиғфорни қўймаслигимиз керак. Аллоҳ таоло бизни ихлос билан кўп истиғфор айтиб, Ўзининг мағфиратига эришадиган бандаларидан қилсин, омин!

15. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар:

"Банданинг сажда қилган ҳолида: "Аллоҳумма золамту нафсий фағфирлий" (Эй Аллоҳ, мен ўз нафсимга зулм қилдим. Мени мағфират қилгин) деб айтиши Аллоҳга энг маҳбуб гаплардандир".


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжонтаржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёлғон ҳақиқатни яшириб юбора олмайди. Фақат унинг фош бўлиб, очилиб қолишини кечиктиради, холос

1397 07:19 / 31.05.2020
.Алҳамду лиллааҳ, ибораси ҳақида нималарни биласиз.Алҳамдулиллаҳ,Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.Қуръондаги биринчи калимадир.Энг афзал дуодир.Қиёмат давоми...

4335 07:15 / 29.12.2017
Аллоҳ таоло инсонни бу дунёда Ўзига бандалик қилиб ndash буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ҳукмларига бўйсуниб яшашга амр қилган. Ушбу нарса шариат давоми...

5134 19:01 / 23.12.2020
Фараз қилинг, кўзгулар қалбларнинг ҳолатини ҳам акс эттирса...Ўзининг ҳуснига ром бўлиб юрган жуда кўп кишилар бундай кўзгуларини дарҳол синдириб ташлаган бўлишарди.

3042 14:55 / 04.12.2017