Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (138-дарс). Набий алайҳиссалом танага нақш солиш татуировкадан қайтарганлар

16:30 / 28.05.2021 4476 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

520. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг пулидан, қоннинг пулидан қайтарганлар, вашм қилиш ва вашм қилдиришдан, рибо ейишдан ва уни едиришдан қайтарганлар ва сураткашни лаънатлаганлар».

Бухорий ривоят қилган.

Изоҳ: «Вашм» деб танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, хол қўйиш, нақш солиш (татуировка) тушунилади.

521. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир киши келиб мендан ҳузуримда бўлмаган нарсани сотишимни сўрайди. Унга уни сотайми, сўнгра унга бозордан сотиб олиб бераман», дедим. «Ўз ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма!» дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

522. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўзи эга бўлмаган нарсани сотишига йўл йўқ»дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
612. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади,, давоми...

1775 19:00 / 27.03.2025
263. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, Қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким, дедим. .Эй Абу Ҳурайра, давоми...

3912 19:00 / 19.08.2023
559. Муовия ибн Ҳайда Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, бизларнинг ҳар биримизда хотинининг нима ҳаққи бор, дедим. .Таомлансанг, уни давоми...

4739 18:23 / 03.09.2021
Йигирманчи суннатАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани давоми...

5032 19:00 / 20.06.2019
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар