1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Билл Гейтсдан 5 карра пули кўп бўлган миллиардер саҳоба

19:30 / 27.05.2021 5614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Тарих» китобида келтиришларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафоти олдидан Бадрда қатнашган саҳобаларнинг ҳар бирига 400 динор, мўминларнинг оналарига, ҳар бирларига кўп миқдорда мол беришни васият қилади. Буни эшитган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо «Аллоҳ уни салсабил булоғидан суғорсин» деб дуо қилган.

У киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор эди. 1 динор - 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 миллиард $ бўлади.

Миллиардер Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам, у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди. У ўта камтар эди, кеккайиш, ўзини катта олиш, моли билан, обрў билан мақтаниш унга ёт эди.

Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом Абдураҳмонни, «Аллоҳ молингни баракали этсин», деб дуо қилган эдилар. Буни Абдураҳмон шундай хотирлайди: «Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим».

Абдураҳмон ибн Авфнинг савдо, тижорат бизнеси ақл бовар қилмайдиган даражада катта эди. Унинг етти юз, саккиз юз туяли карвонлари тинимсиз Мадина шаҳрига дон-дун, ун, мой, кийим-кечак, идиш-ашёлар, халққа керакли бошқа молларни етказиб келар, мадиналиклардан ортганини бошқа шаҳарларга олиб бориб сотарди. Молини ҳеч кимдан аяб ўтирмас, муҳтожларга ҳамиша ёрдам қилар, сўрашдан уялганларга пинҳона кўмак берар эди. Ҳатто бир гал қўшинга беш юз отни миндириб юборган бўлса, бир гал мингта туяни эҳсон қилиб юборди. Абдураҳмон ибн Авф ўлими соати яқинлашганини сезиб, қўл остидаги кўплаб қулларни озод этди.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳижрий 32 йилда, Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик пайтларида вафот этганлар. Тахминан етмиш беш йил умр кўрдилар.

Аллоҳ таоло у кишидан ва барча саҳобалардан рози бўлсин!

Манба: vaqf.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақоламизда деҳқончилик, хусусан кўчат экиш фазилати ва унинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу давоми...

6686 05:00 / 04.03.2017
Бир нарсага ҳирс қўйиш унга қаттиқ муҳаббат қўйиб маҳкам ёпишиб олиш ила бўлади. Ҳирс асосан молу дунё, мансаб ва обрўга қўйилади. Чексиз умид эса инсон ўзига давоми...

3655 05:00 / 02.03.2017
Бу кичкинагина номнинг ўзига гапларни жалб қиладиган катта ва кўп маънолардан иборат тарафлари бор. Фалсафачилар, тижоратчилар, деҳқонлар, хунармандлар, давоми...

10341 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таолонинг амри билан кишилик жамиятида мусулмонлар томонидан содир этилган турли хато, камчилик ва гуноҳлар каффорати учун бир ёки ундан кўпроқ қул озод давоми...

4023 05:00 / 03.03.2017