1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Закот» хайрия жамғармаси муҳтожларга ёрдам беришда давом этмоқда

11:00 / 27.05.2021 1509 pdf Ўқиш режими + -

Татаристон мусулмонлари диний идорасининг «Закот» хайрия фонди уйсиз ва муҳтожларга хайрия дастурхонларини ёзишда давом этмоқда. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар беради. 24 май соат 10:00дан бошлаб Қозон шаҳридаги «Бурхон Шаҳиди» номидаги боғда иссиқ овқат бепул тарқатилди. Эҳтиёжмандларга биринчи ва иккинчи таомлар (гўштли шўрва ва палов), нон, чой берилди. Жамғарма ходимлари бир соат ичида 50 дан ортиқ одамни овқатлантирган. Келажакда уйсиз ва муҳтожларга иссиқ овқат бериш ҳар жума куни ўтказилади. Хайрия дастурхонларига ташриф буюрувчиларнинг барчаси аҳолининг энг муҳтож қатламлари вакиллари: уйсизлар, етимлар, ногиронлар, қийин шароитда бўлган ёлғиз қариялардан иборат.

Татаристон Республикаси мусулмонлари маънавий бошқармасининг «Закот» хайрия жамғармаси ҳам кўнгиллиларни ушбу акцияни ташкил этишда ёрдам беришга чақиради. Истаган ҳар бир киши ушбу хайрли ишда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилиш мумкин: 225-33-22.

Бундан ташқари, Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси мусулмонлари маънавий бошқармаси ва AНО Ижтимоий реабилитация ва адаптация марказининг ташаббуси билан қийин ҳаёт шароитида бўлган одамларга 3 та ёрдам пункти мавжуд.

Эҳтиёжмандлар стационар пунктларда озиқ-овқат ва мавсумий кийим-кечак учун мурожаат қилишлари мумкин: Симонова кўчаси, «Раҳматулла» масжиди ҳудудида, Aвангардная кўчаси, 58-уй ва Бурхон Шаҳиди, 26-уй. Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идорасининг «Муҳтожларга бепул ёрдам» мажмуаси билан ҳамкорлиги AНО «Ижтимоий реабилитация ва адаптация маркази» билан 2014 йилдан бери тузилган шартнома асосида амалга оширилмоқда.

"Муҳтожларга бепул ёрдам" ҳайрия фаолияти таниқли жамоат арбоби Aзат Ғайнутдинов раҳбарлигидаги Реабилитация ва Aдаптация Маркази томонидан амалга оширилади.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистоннинг диний тадқиқот муассасалари Малайзия Исломий Даъват Институти IKIM билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати давоми...

1786 10:00 / 07.06.2020
2021 йилда АбуДаби муниципалитетлар ва транспорт департаменти муборак Рамазон ойи учун анъанавий бўлган байрам чодирларини ўрнатишга рухсат бермайди.Ушбу ҳаракат давоми...

1788 11:00 / 06.04.2021
Бугун, 25 ноябрь куни Қозоғистоннинг НурСултон шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган давоми...

2120 16:00 / 25.11.2021
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда давоми...

1554 10:11 / 08.01.2024