1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристонда аёллар ўртасида Қуръон тиловати Бутунроссия мусобақаси ўтказилади

17:00 / 26.05.2021 2830 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 29 май куни Ютазинский тумани Уруссу қишлоғида аёллар ўртасида Бутунроссия Қуръон қорилар мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Татаристон Республикаси мусулмонлари маънавий бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Танловда ёшидан қатъий назар, Россия фуқароси бўлган муслималар иштирок этишлари мумкин. Танлов талабларига биноан улар Қуръон ёдлаш марказларининг талабалари бўлмаслиги керак. Ҳар бир иштирокчи фақат битта йўналишда қатнашиши мумкин. Ўтган йилги танлов ғолибларига 5та жуз бўйича беллашувлар бўлиб ўтган эди.

Aёллар ўртасида Бутунроссия Қуръон қорилар мусобақаси Татаристон Республикаси Мусулмонлари Диний Бошқармаси, Татаристон Республикаси Жануби-Шарқий қозиёти, Ютазинский тумани мухтасибати ва Ютазинский маъмурияти шаҳар округи томонидан ўтказилади.

Қуръони карим 5 (26,27,28,29,30) жузини ёд олган танлов ғолибига 50 минг рубл миқдорида пул мукофоти берилади. Иккинчи номинация бўйича Ютазин муҳтасибати томонидан махсус соврин, бундан ташқари, барча иштирокчилар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланадилар.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан Илмга эътибор ndash келажакка эътиборrdquo номли олий таълим давоми...

2324 14:25 / 28.11.2018
Қатар Музейлар уюшмасининг хабар беришича, Лондон Академияси университети билан ҳамкорликда мамлакат ғарбидаги Югби вилояти ҳудудларида олиб борилган давоми...

2748 15:30 / 06.03.2019
Шавкат Мирзиёев туризм масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларга дам олиш кунлари белгиланишини маълум давоми...

5643 21:05 / 26.04.2022
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси .Охунгузар, жоме масжиди имом ноиби Тохиржон домла Тўлагановнинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти давоми...

1571 19:08 / 28.10.2020