1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Шайтоннинг шарридан паноҳ тилайман

09:00 / 25.05.2021 2928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ قَالَ: أَعُوذُ بِاللهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ، فَإِذَا قَالَ ذَلِكَ قَالَ الشَّيْطَانُ: حُفِظَ مِنِّي سَائِرَ الْيَوْمِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар: 

«Аъузу биллаҳил азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. 

Бас, қачон шуни айтсалар, шайтон:

«Куннинг қолган қисмида мендан сақланди», дейди». 

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Азаматли Аллоҳ, Унинг карамли юзи ва қадимий султони ила тошбўрон қилинган шайтоннинг шарридан паноҳ тилайман».

Ушбу дуо ўқилганида шайтон: «Куннинг қолган қисмида мендан сақланди, менинг шаррим унга етмайди», дер экан.

Шунинг учун бу дуони ёдлаб олиб, ҳар масжидга кирганимизда ўқиб юрмоғимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суннат барча тарафдан Қуръони каримдан кейин, иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

4898 00:33 / 30.09.2018
Шайх Абдулмажид Зиндоний ўзининг .Илм иймон йўлидир, номли китобида қуйидагиларни ёзади.Машҳур олим, профессор Альфред Кронер Alfred Kroumlner дунёнинг энг машҳур давоми...

5352 18:15 / 16.02.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканларини у зотнинг баъзи ҳадиси шарифларининг мўъжизаларидан ҳам билиб олсак бўлади. Қуйида давоми...

6807 14:00 / 22.01.2019
Табиатда шундай ўсимликлар борки, улар ўзидан иссиқлик чиқаради. Аллоҳ таоло уларга атрофидаги ҳарорат даражасини ҳис қиладиган жиҳозни ато этган. Агар ҳаво давоми...

4747 15:00 / 19.11.2020