1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Oдамларга ташаккур айтмаган киши

14:00 / 10.06.2022 4413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади», дедилар».

Шарҳ: Бу жуда эътиборга сазовор нарса. Демак, ўзига яхшилик қилган шахсга раҳмат айтиб, ўзининг розилигини билдирмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайдиган бўлади.

Шунинг учун бир одам бизга яхшилик қилса, унга албатта ташаккур айтиб, мукофотлаш керак бўлади.

Маълум ва машҳурки, шукр билан неъмат зиёда ва бардавом бўлади. Агар яхшилик қилганга ташаккур айтилмаса, у ҳам иккинчи бор яхшилик қилишга қўл урмай қўяди. Вақтида ташаккур айтмаганнинг ўзи зарар кўради. Унга ҳалиги одам яхшилик қилишни тўхтатади. Шу билан бирга, яхшилик қилган ҳам зарар тортади. Чунки у бир одамга яхшилик қилиб, савоб олишдан маҳрум бўлади.

Ўзига ўхшаган одамга унинг яхшилиги учун ташаккур айтмаган одамнинг Аллоҳ таолога шукр қилиши ҳам қийин бўлади.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳ таоло нафсга: «Чиқ», дейди. Нафс: «Йўқ, чиқмайман. Чиқсам ҳам, ёқтирмаган ҳолда чиқаман», дейди».

Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, жон ўз эгасида турган пайтда, унинг эҳтиромини қилиб турган пайтда чиққиси келмас экан. Яъни жон юқоридагидек, яхшилик қилганга миннатдорчилик билдириб, ташаккур айтиб юрадиган одамлардан чиққиси келмас экан. Аллоҳ таолога «Чиқмайман, чиқсам ҳам, ўзимга ёқмаган, хоҳламаган ҳолда чиқаман», дер экан.


«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . , . , . , . , . . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, давоми...

1729 14:31 / 20.06.2025
Абдурраҳмон ибн Абзадан ривоят қилинади.Довуд .Етимга нисбатан меҳрибон отадек бўл. Билки, албатта, нимани эксанг, шуни ўрасан.Бойликдан кейин келган фақирлик давоми...

2509 19:00 / 12.02.2020
Бир куни акаука жанжаллашиб қолишди. Жанжал шу қадар кучайиб кетдики, улар бирбирларига қўл кўтаришгача боришди. Оталари уларнинг бу ҳолини индамай, маюс давоми...

2712 15:23 / 27.04.2025
95. Абу Саъиддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди,, дедилар,.Шарҳ Бу ҳадис юқорида ҳам шарҳлаб ўтилди. Албатта, ушбу давоми...

2589 13:30 / 30.07.2019
Аудиолар

230208 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148785 14:35 / 11.08.2021