1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Уламолар гўштлари заҳарлидир

05:00 / 06.03.2017 3503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

УЛАМОЛАР ГЎШТЛАРИ ЗАҲАРЛИДИР

ёхуд Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг фазллари

 

Ҳанафий мазҳабининг асосчиси, яъни мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа (Нўъмон ибн Собит) раҳматуллоҳи алайҳнинг фазллари, илм-маърифатлари ва бу борада эришган мақом-мартабалари, ихлос ва муҳаббатлари, тақво ва парҳезкорликлари тўғрисида қанча гапирсак, шунча оз. Зотан, аҳли Сунна вал-жамоа уламоларининг барчалари бу зотнинг фазллари тўғрисида гапиришни ўзлари учун фахр деб биладилар. Ва хоссатан фиқҳда барча уламоларга намуна ва пешво эканликларини ҳам эътироф этадилар. Қуйида аннашу буюк имомнинг фазлларига далолат қилувчи бир воқеани “Солат ул-Масъудий ” китобидан келтириб ўтамиз.

Бир куни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи илмий мажлисда давра қурган ҳолатида ўз шогирдларига дарс айтиб ўтирар эдилар. Шу пайт тўсатдан бир чаён у зотнинг яқинларига келиб сонларига чиқа бошлади. Шунда шогирдлари уни ўлдирмоқчи бўлдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса: “Тўхтанглар! Ўлдирманглар, уни тек қўйинглар”, дедилар. Бир оздан кейин чаён у кишини сонларига ниш урди ва ерга тушиб сал ўтмай ўлди. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи “Алҳамду лиллаҳ!” дедилар. Бу воқеадан таажжубланган шогирдлар бунинг ҳикматини сўрадилар.

Устоз: “Уламоларининг гўштлари заҳардир” деган ҳикматни эшитган эдим. Шуни ҳозиргина ўзимда синовдан ўтказиб, унинг ҳақ эканига ишондим. Ва шунинг учун ҳам Аллоҳга ҳамду сано айтдим”, дедилар.

Мазкур ҳикматли сўз уламолар ўртасида жуда ҳам машҳурдир. Жумладан:

قال الإمام أحمد إمام أهل السنة رحمه الله :

لُحوم العلماء مسمومة من شمها مَرِض ، ومن أكلها مات

 

Аҳли сунна имоми бўлмиш Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи: “Уламоларнинг гўштлари заҳарлидир. Ким уни ҳидласа, касал бўлади ва ким уни еса – ўлади”, деганлар.

Машҳур тарихчи муҳаддис ва ҳофиз ибни Асокирдан эса, мазкур ҳикматли сўз қуйидагича ривоят қилинади:

 

وقال الحافظ ابن عساكر يذكر من أراد النجاة يوم الميعاد فيقول :

اعلم أخي وفقنا الله وإياكَ لمرضاته وجعلنا ممن يخشاه ويتقيه حق تقاتهِ ، إن لحوم العلماء مسمومة ،

Ҳофиз ибни Асокир қиёмат куни нажот топишни ирода қилган кишига: “Эй биродарим! Билгинки, Аллоҳ таоло бизларни ва сени ҳам ўзининг розилигига муваффақ айласин. Ва ўзидан қўрқадиган ҳамда ҳақиқий тақво қилиш ила тақво қиладиганлардан қилсин. Албатта, уламоларнинг гўштлари заҳарлидир!” дер эдилар.

Ибни Асокир ўзларининг яна бир ҳикматларида эса:

 

وقال الحافظ ابن عساكر :

من أطلق لسانه في العلماء بالسب أو الثلب ابتلاه الله قبل موته بموتِ القلب

 

“Кимки уламоларни ҳақоратлаш ёки уларга туҳмат қилишда тилига эрк берса, Аллоҳ таоло уни, ўлишидан олдин қалб ўлишига гирифтор қилади”, деганлар.

Хулоса шуки, оддий инсонларни ҳам ҳақоратлаш ёки уларга туҳмат қилиш шаръан ҳаромдир. Аммо, мўмин-мусулмонларнинг пешволари, муқтадолари ва устозлари бўлмиш буюк алломаларни ҳақоратлаш ёки уларга туҳмат қилиш нафақат шаръан ҳаром, балки уларнинг заҳарли гўштларини еб ўлиш билан ҳам тенгдир. Бунинг исботини эса деярли барча буюк алломаларнинг ҳаётларида бўлиб ўтган сон-саноқсиз воқеалардан топишимиз мумкин. Одатда барча буюк зотларга ҳасад қилувчилар ва уларни обрў-эътиборларини тўкиш учун халқ ўртасида хоссатан подшоҳларнинг саройларида ҳар хил туҳмат, бўҳтон ва ғийбатларни тарқатадиган нобакорлар ҳар доим ҳам топилган. Ва уларнинг барчаларининг умри аянчли ҳамда фожиали якун топганига ҳам тарих гувоҳдир. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда бўлса-да, ўтган улуғларимиз, азизларимиз хоссатан мазҳаббошидек улуғ мақомларни эгаллаган алломаларимиз ва уларнинг этакларини ушлаб ҳозиргача мўмин-мусулмонлар ичида ҳар хил ақидавий фитна-фасодларни тарқалишига қарши жон фидо қилиб курашаётган алломаларимизни ҳақорат қилиб, уларга нисбатан нолойиқ сўзлар ила туҳмат тошини отаётганлар эҳтиёт бўлсинлар. Агар тезда тавба қилиб, ҳидоятга қайтмасалар, уларнинг ҳам охирги ҳолатлари ўзларининг туҳматчи ва ғийбатчи ота-боболарининг ҳолатлари каби бўлиш хавфи бор. Ота-боболаримизда “Чаённинг иши ниш урмоқ” деган нақл бор. Ҳақиқий чаёнларики уламоларга ниш уриб, ўша заҳотиёқ заҳарланиб ўлдилар. Энди суратан инсону қиладиган иши бўйича чаён бўлганлар уламоларни ҳақоратлаб, уларни ғийбат қилиш ила заҳарланиб ўлмайдиларми?!.

 

Исҳоқжон БЕГМАТОВ,

Тошкент Ислом институти ўқитувчиси,

«Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби,

«Олтин Қалам» ХI Миллий мукофоти соҳиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни давоми...

3429 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Эй иймон келтирганлар Агар сизларга мажлисларда силжиброқ ўтиринг дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон давоми...

3544 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким мен айтмаган нарсани мени айтган деб айтса, дўзахдаги ўрнига давоми...

3227 05:00 / 03.03.2017
Саййор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Собит алБананий билан юриб борар эдим. У ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берди. Сўнгра .Анас розияллоҳу анҳу давоми...

3228 05:00 / 03.03.2017