1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб масжид

14:00 / 10.05.2021 2579 pdf Ўқиш режими + -

Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлаган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ерга келиб, масжидни кенг ва кўркам қилиб қуриш бўйича топшириқлар берган эди.

Бугун 2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилди. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилди. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган.

Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган. Турли диний-маърифий мавзуларда юздан зиёд китоблар ёзиб, ислом дини моҳиятини тўғри етказиш, одамларнинг билим ва маънавиятини оширишга катта ҳисса қўшган.

Президентимиз бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.

Манба: president.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Чеченистоннинг Шали туманида барпо этилган Рамзан Қодировrdquo номидаги муҳташам масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда мусулмон мамлакатларидан давоми...

4777 09:40 / 23.08.2019
Манба ЎМИ матбуот хизмати

5180 06:15 / 14.07.2018
Маълумки, .Hilol nashr, нашриётматбааси юртимизнинг барча ҳудудларига нашриёт асосчиси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб давоми...

2195 11:05 / 15.02.2020
Қонунбузарларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.Дания парламенти муқаддас матнларни таҳқирлашни тақиқловчи қонунни маъқуллади. У мамлакатда давоми...

1007 10:03 / 08.12.2023
Аудиолар

211099 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130357 14:35 / 11.08.2021