1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Масжид ходими бўлиш улкан бахт эканлиги

17:00 / 09.05.2021 3047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَة رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا أَسْوَدَ أَوِ امْرَأَةً سَوْدَاءَ كَانَ يَقُمُّ الْمَسْجِدَ فَمَاتَ فَسَأَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْهُ، فَقَالُوا: مَاتَ، قَالَ: أَفَلَا كُنْتُمْ آذَنْتُمُونِي بِهِ؟ دُلُّونِي عَلَى قَبْرِهِ، فَأَتَى قَبْرَهُ فَصَلَّى عَلَيهِ. رَوَاهُمَا الثّلَاثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда сўрадилар.

«У вафот этди», дейишди.

«Буни менга билдирсаларингиз бўлмасмиди? Менга унинг қабрини кўрсатинглар!» дедилар ва унинг қабрига бориб, (жаноза) намоз ўқидилар».

Икки ҳадисни учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан Ислом дини масжидни тоза тутиш учун хизмат қиладиган ходимни нақадар улуғлашини кўриб турибмиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам турли аслзодалар, бой-бадавлат одамлар ва казо-казоларнинг ўлимидан бехабар қолганлари учун эмас, масжидни тозалаб юрувчи бир қора танли ходимнинг жанозасидан бехабар қолганлари учун саҳобаларини койидилар.

Масжид Аллоҳнинг уйидир. Бу уйнинг хизматини қилувчи одамнинг ҳам мақоми улуғдир. Албатта, ўша одам бу мақомга лойиқ бўлиш шарти билан.

Эҳтимол, саҳобаи киромларнинг хаёлига бир қора қулнинг ўлими ҳақида хабар қилиб, Расулуллоҳни овора қилмайлик, деган фикр келган бўлса, ажабмас. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат саҳобаларни унинг жанозасига чақирмаганликлари учун койидилар, балки қабрни топиб бориб, жаноза намози ўқидилар. Ўша кўпчилик назаридан четда юрган қора танли ходим Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улкан эътиборларига сазовор бўлди. Ана шу аёлнинг сабабидан шариатимизда қабр устида жаноза намоз ўқиш ҳукми жорий қилинди.

Ҳа, масжиднинг хизмати, хусусан, уни пок тутиш учун бўладиган хизмат Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган меросдир.

Қадимда Аллоҳ Оли Имронни ҳам Ўз ибодатхонасининг хизматини қилиш имконини бериш билан улуғлаган эди. Имроннинг аёллари Ҳанна эса туғадиган боласини «Масжидул Ақсо»га хизматкор қилиб атаган эдилар, Биби Марям туғилдилар. У кишидан Ийсо алайҳиссалом дунёга келдилар.

Сарвари олам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қуришда ва уни пок сақлашда шахсан ишлаганларини тарихдан яхши биламиз.

Энди масжид ходими бўлиш улкан бахт эканлигини тўла англаб етишимиз лозим. Кимга бу бахт насиб этса, унга муносиб бўлишга ҳаракат қилсин.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети 2020 йил, декабрьРасмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. давоми...

2934 10:00 / 25.02.2022
Помидор фақат қизил бўлади деб ўйлармидингиз Бу расмда турли рангдаги помидорлар акс этган. Субҳаналлоҳ Ҳаммаси бир сувдан суғорилади. Роббимиз Қуръони давоми...

3743 14:00 / 04.08.2022
Бу воқеа Америкадаги касалхоналарининг бирида бўлиб ўтган. Мисрлик бир шифокор Америкага малака ошириш учун боради. У ерда ҳамкасби бошқа дин вакили насроний давоми...

6986 14:30 / 29.04.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдирhellip, Аҳзоб сураси, 4оят.Ушбу ояти каримага давоми...

3436 09:00 / 15.02.2023
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021