1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатда ейиш, ичиш қандай бўлади?

12:00 / 09.05.2021 3316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қилмайди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди». «Еган таомлари нима бўлади?» деб сўрашди. У зот: «Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд айтишта илҳом берилади».

Бошқа ривоятда:

«Тасбеҳ ва такбир айтишга илҳом берилади худди нафас олишга илҳом берилганидек», дейилган.

Муслим ривояти.

Абу Қалоба: «Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берила-ди. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкдан-да хушбўйроқ тер оқиб чиқа-ди», деди ва ушбу оятни ўқиди: «...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир» (Инсон сураси, 21-оят).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Расулуллоҳ, жаннат аҳли ухлайдими?» дейишди. У зот: «Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ», дедилар.

Доруқутий ривояти. Аллоҳ билгувчироқ.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади .Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт йўл устига ташлаб давоми...

5144 15:10 / 09.06.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдаги Ҳимс шаҳрига борганларида у ердагилар Саъид ибн Омирдан шикоят қилиб, тўрт нарсада айблашди .Қуёш кўтарилмагунча масжидга давоми...

2876 08:00 / 08.09.2020
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар Барча дўстларни кўрдим, тилни муҳофаза қилишдан кўра яхшироқ дўст учратмадим. Барча либосларни кўрдим иффат ва давоми...

4081 21:00 / 26.02.2019
Салафи солиҳларимиз ҳикматни қаерда ё кимда кўрса, уни ғанимат деб биладиган, илмнинг қадрига етадиган ҳимматли зотлар бўлишган. Уларда ўзларидан ёши кичик давоми...

3324 13:10 / 22.02.2019