1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Рамазон акцияси» давом этмоқда

20:20 / 01.05.2021 2172 pdf Ўқиш режими + -

Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек: «Одам боласининг ҳар бир эзгу амалига (Рамазон ойида) ортиғи билан мукофот берилади. Бир яхшиликка ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб ато этилади».

Имом Бухорий ривояти.

«Вақф» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳамда Тошкент тумани имом-хатибларининг саъй-ҳаракатлари билан «Рамазон акцияси» доирасида ҳудуддаги «Абдуллоҳ ибн Аббос» жоме масжидида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбирида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Раупов иштирок этди.

«Рамазон акцияси» доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Муаллиф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни мусулмонлар Макка масжидларидан бирида мавлид маросимини ўтказиш учун тўпланиб, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

3079 14:30 / 10.11.2018
Шу йил 911 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош давоми...

1542 11:21 / 11.05.2023
2019 йил 14 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг сафдоши ва шогирди Британия муфтийси, етук муҳаддис, фақиҳ, шайх Шаббир ибн Аҳмад ибн Исмоил .Hilol nashr, давоми...

3364 09:34 / 15.04.2019
Бугун, 11 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида касбмаҳоратини оширган масжидлар муаззинларига ижозат шаҳодатномаси топшириш маросими бўлиб ўтди. давоми...

976 17:44 / 11.12.2025