1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Ичкуёв эмасмисиз?

05:00 / 06.03.2017 3670 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.

Устоз қори акаларимиздан бири ҳикоя қиладилар:

“Бир куни шаҳар кўчаларидан бирида уловим билан кетаётган эдим. Бир-иккита йигит қўл кўтарди. Тўхтаб, уларни уловимга миндириб олдим. Йўлда кетаётганимизда улар ўзаро ичкуёв можаролари тўғрисида гапириб қолишди. Ўз-ўзидан мен ҳам суҳбатга қўшилиб:

– Ҳой йигитча, уйланганмисиз, оилангиз борми? – десам:

– Ҳа, уйланганимга бир ҳафта бўлди – деди.

– Ичкуёвмисиз? – деб сўрадим. У эса бир сапчиб тушиб:

– Нима деяпсиз? Худога шукр, ичкуёв эмасман – деди.

Мен унга қарата:

Эгнингиздаги костюм-шимни келин олиб берганми? Кўйлакни-чи? Ичкийимларингиз, ҳатто оёғингиздаги туфлини ҳам келин олиб берган бўлса керак-а? – десам:

– Ҳа, шунақа... –  деб жавоб берди.

Яна унга:

– Ҳозир уйингизга борсангиз, у ердаги барча жиҳозлар, кўрпа-тўшак, ётоқ учун диван, гилам, парда, идиш-товоқлар барчаси келин тарафдан келтирилган бўлса керак? Энди нима дейсиз, сиз ичкуёв бўлмасдан ким ичкуёв бўлиши мумкин? Ўзингизча ичкуёв дегани фақатгина келиннинг ота-онаси яшайдиган ҳовли-жойга бориб, улар билан бирга яшашга айтилади деб ўйлайсизда, а? –  деб роса тушунтирдим...”

  Мана азизлар, ушбу бир воқеанинг ўзида қанчадан-қанча ҳикмат ва ҳақиқатлар бор. Кўпчилигимиз ўйламаган, ҳаттоки тасаввур ҳам қилмаган, лекин аянчли, аламли, ҳаттоки кўпчиликка ёқмайдиган ва ёки тан олгиси келмайдиган буюк ҳақиқат, ўз ифодасини топган. Бундай ҳолат ўтмишимизда бўлмаган. Балки бир неча йиллар олдин пайдо бўлган бидъату хурофот, ориятсизлик, ғурурсизлик ва яна қандайдир иллатлар туфайли пайдо бўлган мусибатдир. Яқин ўтмишимизда ҳам “ичкуёвлик” ҳар қандай йигит учун ҳақорат, ор ва номус ҳисобланган. Мободо тақдир тақозаси ила маълум бир сабаб ва узрлар туфайли бирор йигит ичкуёв бўлиб оила қурса, тенгдошлари, улфат ва қавм-қариндошлари ичида бош кўтара олмас, унинг сўзини ҳеч ким тингламас эди. Ваҳолангки, шариат нуқтаи назаридан қаралганда узрли ҳолатларда (келиннинг ота-онаси кекса бўлиб, қаровсиз қолиш хавфи бўлганда ёки куёв ўта камбағал ва ночор бўлганидан, келинни бошпана билан таъминлаш имкониятига эга бўлмаганида ва яна бундан ташқари баъзи ҳолатлар) ичкуёв бўлиш ҳеч қандай айб эмас. Лекин шундоқ бўлса ҳам бармоқ билан санарли даражада ичкуёвлар бўлмаса, мутлақо бўлмас эди. Бўлганда ҳам ичкуёвлар суратан ичкуёв бўлса ҳам, ҳақиқатан ўзларининг эрлик масъулият ва бурчларини сидқидилдан адо этар эдилар.

 Ҳозирда эса суратан ичкуёв бўлмаса ҳам маънан ва ҳақиқатан ҳар тарафлама, ичкуёвлик кундан-кунга “йигитлар” ичида урф, одат ҳаттоки у билан фахрланиш ва бир-бирларига мақтаниш воситаси бўлиб қолмоқда. Чойхоналарда улфатчилик қилиб ўтирган ёшларнинг сухбатига бир қулоқ тутсангиз ўзингиз гувоҳ бўласиз. Бир йигит: “Устимдаги Пиджакни қайнотам қанчага олиб берганини биласанми, туфлини-чи? Яқинда машина ҳам олиб бермоқчи”, деса, иккинчиси: “Мени қайнотам янги мансабга ўтказиб қўйди, тунов куни хотиним туғилган кунимда қайнонамга: “Адамга айтинг, куёвингизга бош-оёқ сарпо қилиб берсин, импортний бўлсин, яна қайнонам ва эримни олдида уялиб қолмайин” дейди.

Бунга ўхшаган қўштирноқ ичидаги фахрланишларнинг чеки йўқ. Юришлари эса оламни бузади. Агар уларнинг ичида бирортаси тақдир тақозоси билан ичкуёв бўлиб ҳаёт кечираётган бўлса, улфатларига Худо беради. Ҳар бир ўтиришлари, йиғилишларида асосий мавзу ва нишон айнан ўша ичкуёв бўлади. Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ, гўёки унинг улфатлар билан чойхонада бирга ўтиришга, дам олишга ёки бирор жойга бирга саёҳатга чиқишга ҳам ҳаққи йўқ. Ҳеч ким у билан яқиндан дўст бўлмайди. У ҳар қанча ақлли бўлса ҳам гапи ва маслаҳати эътиборга олинмайди. Унга нисбатан нафақат улфатлар, балки бошқа таниш-билиш, қавм-қариндош ва ҳаттоки қўни-қўшнилар ҳам ҳақоратомуз сўзлар айтиб, паст назар билан қарайдилар. Ўзларининг ҳолатлари қай даражада эканини эса ўйлаб ҳам кўришмайди. Агар яхшилаб ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, ҳозирги кундаги аксарият оила қураётган йигитлар ҳақиқий том маънодаги ичкуёвлардир. Лекин ўзлари буни сезмайди ёки сезсалар ҳам тан олмайди. Чунки ичкуёв тўғрисида уларнинг тор ва юзаки тушунчалари бор. Бу ҳақда айтиб ўтдик. Ана шундай тушунчада юрганликлари учун ҳам хотинлари уларга кўпинча итоат этмайди. Чунки эрининг устидаги барча либос, уйдаги жиҳозларининг кичигидан тортиб каттасигача, ҳаттоки миниб юрган уловигача келин тараф олиб берганидан кейин, албатта, келиннинг айтгани-айтган, дегани-деган, бўлади-да!

Одатда баъзи келинлар ўзи тушган хонадон эгаларини ҳар тарафлама қўлга олиш, уларга ўз ҳукм ва инжиқликларини ўтказиш ва яна қандайдир ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳам мазкур харажатларнинг ҳаммасини ўз зиммасига олади. Ва албатта, бу харажатлар келажакда ўзининг самарасини бериб, келиннинг тили бир қарич бўлади. Халқимиз “Еган оғиз уялар” деганидек, куёвбола ва унинг ота-онаси келиннинг оғзига қараб турадиган бўлиб қоладилар. Бирор нарса деб хотинга танбеҳ бериб, унга таъсир ўтказмоқчи бўлай деса, тили қисиқ, ҳаттоки хотини ажрашаман деб хархаша қилиб қолишидан қўрқади. Чунки бундай бойвучча хотиндан ажралса, ўзи яланғоч, уй-жойлари қуп-қуруқ қолади, балки кўпинча эгаллаб турган мансабидан ҳам айрилиб қолиш хавфи бор. Айтинг-чи, мана шундай қўштирноқ ичидаги йигитчалар ҳақиқий ичкуёв эмасми?

 

Исҳоқжон БЕГМАТОВ,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби,

«Олтин Қалам» ХI Миллий мукофоти соҳиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳафса Хунайс ибн Ҳузафа асСаҳмийдан бева қолди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлиб, давоми...

3192 05:00 / 14.02.2017
МАЖНУННИНГ ХУШИ ЎЗИДАЛИГИДА АЁЛИНИ ТАЛОҚ ҚИЛИШИМажнун хушига келган вақтида аёлига талоқ қўйса, унинг талоғи талоқ ҳисобланади. Мажнунлик пайтида қўйган талоғи давоми...

4198 05:00 / 15.02.2017
. ,. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Отаонани йиғлатиш оққ бўлиш ва гуноҳи кабиралардандирrdquo. Имом Бухорий ривояти.Отаонани хурсанд давоми...

5228 16:16 / 16.01.2018
ТАЛОҚ ИХТИЁРИНИ ТОПШИРИШДА ҚЎЛДАН БОШҚА АЪЗОНИ ИШЛАТИШТафвизут талоқ учун фақат quotишинг қўлингдаquot ибораси ишлатилмайди. Балки, ундан бошқа уни ўрнини боса давоми...

6256 05:00 / 15.02.2017