1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний-маърифий соҳа ходимлари рағбатлантирилади

17:00 / 28.04.2021 1448 pdf Ўқиш режими + -

Президентнинг ва Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (21.04.2021 йилдаги ПФ-6212-сон).

Norma.uz манбасининг хабар беришича, қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

• Президентнинг 16.04.2018 йилдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони;

• Президентнинг 23.05.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2993-сон қарори;

• Президентнинг 16.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3668-сон қарори;

• Президентнинг 4.09.2019 йилдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4436-сон қарори;

• Президентнинг 11.08.2020 йилдаги «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4802-сон қарори;

• Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 693-сон қарори.

Биринчидан, ПФ-5416-сон Фармонга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ белгиланишича, Халқаро ислом академияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси муассислигидаги давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Белгиланишича:

• Дин ишлари бўйича қўмита;

• Ўзбекистон халқаро ислом академияси;

• Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази;

• Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг раҳбарияти, ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Дин ишлари бўйича қўмита раисига, Марказ раҳбарияти ва ходимларига – 4 баравар) миқдорда қўлланилади.

Иккинчидан, миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бошқарув ходимларига Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 2 баравар миқдорда қўлланилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади:

• фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга шахслар учун – лавозим маошининг 30%игача;

• фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга шахслар учун – лавозим маошининг 60%игача миқдорда.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2021 йилдан кучга кирди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, бугун 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари давоми...

2178 15:45 / 14.04.2022
Шу кунларда яқинлашаётган ҳаж сафари учун белгиланган энг юқори ёш чегараси бўйича кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни давоми...

3758 15:57 / 04.06.2022
Ислом олами робитаси китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қуръони каримни ёд олган қирқ етти қори шарафига давоми...

1823 09:50 / 23.07.2019
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг таниқли уламолари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳамда Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Жанубий Кореядаги диндошларимиз билан давоми...

1794 03:05 / 12.12.2022