1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръонда зикри келган инсонлар қиссаси» мультсериали – энди қорақалпоқ тилида

16:04 / 19.04.2021 2122 pdf Ўқиш режими + -

Islom.uz портали томонидан тақдим этилган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаб улгурган «Қуръонда зикри келган инсонлар қиссаси» мультсериалини энди сиз қорақалпоқ тилида ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Ушбу мультсериал islom.uz портали ҳамкорлигида қорақалпоқ тилига таржима қилинди. Мультсериал paziylet.uz сайтида  намойиш этиб борилади. Ушбу тилдаги мультсериал, нафақат болалар, балки катта ёшдагилар учун ҳам қизиқарли ва манфаатли бўлади, деган умиддамиз.

Мультсериал 2002 йилда Миср давлатининг Cedars Art Production компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, беш фаслдан иборат. Ҳар бир фасл 30 қисмни ташкил этади.

Islom.uz портали 2020 йили Cedars Art Production компанияси билан музокара олиб борди ва таржима, дубльяж ҳамда ижтимоий тармоқларда мультсериални тақдим этиш учун тегишли рухсатномани қўлга киритди. Ушбу лойиҳа Quran.uz саҳифаси раҳбари, Ҳасанхон Яҳё Aбдулмажид қорининг ташаббуси билан амалга оширилди.

#Рамазон #Туҳфа

Islom.uz порталининг telegram каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Англиянинг жанубида жойлашган Лутон шаҳрида яшайдиган 7 ёшли Юсуф Ислом Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, ҳофиз бўлди, деб хабар беради About slam нашри.Маълум бўлишича, давоми...

3473 16:00 / 04.12.2018
Бугун, 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлимида имомхатибларнинг қироатини сайқаллаш бўйича йиғилиш ўтказилди. Мазкур давоми...

1476 18:24 / 07.08.2023
Юртимизда диний соҳа фаолиятига очилаётган имкониятлар самараси ўлароқ яқинда Qur`on tv илмий маърифий онлайн телеканали ташкил этилди. Ушбу муносабат билан қироат давоми...

2958 18:00 / 22.06.2021
Чеченистон оммавий ахборот воситалари республика меҳмонлари орасида Исломни қабул қилишнинг янги ҳолати ҳақида хабар беришмоқда.Йесентуки шаҳридан бўлган 23 давоми...

2532 13:30 / 08.05.2021