1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръон билан танишув» туркум суҳбатлари

13:23 / 15.04.2021 2157 pdf Ўқиш режими + -

Ҳурматли Қуръон илми ошиқлари!

Рамазон ойида сиз азизларга ажойиб туҳфа! Ҳар куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида пешин намозидан сўнг «Қуръон билан танишув» номли туркум суҳбатдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Унда хатмонада ўқиладиган сура ва оятларнинг маъно ва мазмуни, сураларнинг сабаби нузуллари, оятларнинг адади, суранинг тартиби ва нозил бўлиши каби умумий, қисқа маълумотлар бериб борилади. Муҳими, сиз Қуръони карим маънолари ва мазмуни билан танишиш имкониятига эга бўласиз.

Суҳбатни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидининг имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб боради.

Ушбу суҳбатларни ва таровеҳ намозларини mediabox.uz сайтида, IPTV платформаси 77-каналида ва islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида тўғридан-тўғри жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўладиган ғанимат кунларда Аллоҳ таолонинг каломи тиловатидан ҳаловат топишимизни, Рамазон ойи баракотидан насибадор бўлишимизни Ҳақ таоло барчамизга муваффақ қилсин!

Рамазон ойи муборак бўлсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги ПҚ5110сонли қарорга имзо чекди.Қарорга кўра, Ўзбекистон давоми...

2674 17:16 / 10.05.2021
Азиз мухлислар, жорий йилнинг 26 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир, шиори давоми...

1945 02:04 / 25.10.2022
Замонамизнинг етук алломаси, фақиҳи, устоз, шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Шу муносабат билан марҳумнинг барча давоми...

2959 18:51 / 31.10.2024
Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг .ExportImport Bank of Malaysia, Эксимбанк президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Бу ҳақда давоми...

1177 16:42 / 19.10.2024