1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза қандай далил билан собит бўлган?

14:00 / 07.04.2023 3170 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза фарзи айн бўлиб, диннинг улкан бир рукни ва фарзлиги қатъий равишда Қуръон ва суннат билан собит бўлган, фарзлигига ижмоъ қилинган амалдир.

Рўзанинг фарзлигига Қуръондан далил:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (183) أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ...

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз. Саноқли кунлар...» (Бақара сураси, 183-оят).

Яна:

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (185)

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутадир. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз». (Бақара сураси, 185-оят).

Бу оятларда рўза тутишга бўлган амр буйруқ сийғаси билан бўлиб, рўзани фарзлигини ифода қилади. Бу далиллар «мусулмон киши рўза тутмаса ҳам бўлаверади» деб рўзани инкор қилувчини кофир бўлишини ифода қилади.

Рўзанинг фарзлигига ҳадисдан далил:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ، قَالَ : : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بُنِيَ الإِسْلاَمُ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ ، وَإِقَامِ الصَّلاَةِ ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَالْحَجِّ ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ

Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ислом беш нарсага бино қилингадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик бериш. Намозни тугал адо қилиш. Закот бериш ва ҳаж қилиш. Рамазон рўзасини тутиш», дедилар.

Яна:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ ... فَقَالَ:"اعْبُدُوا رَبَّكُمْ، وَصَلُّوا خَمْسَكُمْ، وَصُومُوا شَهْرَكُمْ، وَأَدُّوا زَكَاةَ أَمْوَالِكُمْ طَيِّبَةٌ بِهَا أَنْفُسُكُمْ تَدْخُلُوا جَنَّةَ رَبِّكُمْ

Абу Умома розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳажжатул вадоъда:

«Роббиларингизга ибодат қилинглар, беш вақт намозларингизни адо қилинглар, Рамазон ойида рўзаларингизни тутинглар ва кўнгилдан чиқариб молларингиз закотини беринглар. Шунда Роббиларингиз жаннатига кирасизлар», дедилар».

Бухорий ривоят қилган. (Умдатул Фиқҳ)

Манба: fiqh.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон рўзаси ҳақидаСАВОЛ Рамазон нима дегани, унинг рўзаси қачон фарз қилинганЖАВОБ Рамазон сўзини араблар қадидан келаётган луғатларидан олганлар. Ҳижрий давоми...

17744 05:00 / 13.01.2017
Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш давоми...

3462 09:31 / 11.03.2024
Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. .Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур, деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, Ўз давоми...

23176 10:37 / 19.03.2024
Ушбу буюк мавсум ва муборак ой оламларнинг Роббиси томонидан хато ва янглишишларни кечириб, мағфират қилиш, ҳамда гуноҳ ва маъсиятлардан тавба қилиш учун давоми...

5527 17:00 / 01.04.2023