1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таровеҳ намозларини хавфсиз ва қулай ўтказиш бўйича муҳим хабар

12:25 / 12.04.2021 2564 pdf Ўқиш режими + -

Таровеҳ намозларини хавфсиз ва қулай ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида, 13 апрелдан 12 майга қадар соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Жумладан:

Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) — Катта Қаъни кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача («Абдуллоҳ ибн Масъуд» масжиди);

Кўкча Дарвоза кўчаси — Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон айланма кўчасигача («Шайх Зайниддин» (Кўкча) жоме масжиди);

Келес йўли — Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача («Дўстжонбой ота» жоме масжиди);

Камолон кўчаси — Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчасигача («Хўжа Аламбардор» (Камолон) жоме масжиди);

Ал-Хоразмий кўчаси — Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача («Убай ибн Каъб» (Бўрижар, Илонлик ота жоме масжиди);

Қорақамиш-3 кўчаси — Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йўлигача («Сирож-солиҳ» жоме масжиди) ёпилади.

«Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда, масжидларга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Ҳайдовчилардан таровеҳ намозлари вақтида масжидлар атрофидаги кўчаларни четлаб ўтиш илтимос қилинган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси давоми...

2710 10:33 / 20.04.2023
Жорий йилнинг 1819 май кунлари Қозонда .Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар, танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар беради. Мусобақа 1500 кв.м майдонга эга чодирда 15 давоми...

1780 17:18 / 27.04.2023
Малайзиянинг исломий суғуртаси ndash такафул ва уни Ўзбекистонда жорий этиш муҳокама қилинди. Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг КуалаЛумпурдаги элчихонасида давоми...

1335 14:26 / 06.10.2024
Бугун эрта тонгда .Hilol, нашриётматбаасининг барча дўконларида китобга муҳаббатли китобхон юртдошларимиз ташриф буюришмоқда. Нега дейсизми Чунки .Hilol, давоми...

3721 10:05 / 07.09.2019