1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Икки муқаддас масжид умра зиёратчиларини кутиб олишга тайёр

14:44 / 10.04.2021 2324 pdf Ўқиш режими + -

Масжид бошқарувчиси кўрсатмалари ва назорати остида Масжидул Ҳарам ҳамда Масжидул Набавий умра ибодати учун зиёратчиларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди. Соғлиқни сақлаш баённомаси ва қонунда белгиланган чора-тадбирларга бўйсунган ҳолда фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганларгина ушбу масжидларга киритилиши кўзда тутилган.

Ушбу икки масжид вакили Ҳани бин Ҳусни Ҳайдар сўзларига кўра, масжид раҳбарияти томонидан ҳар бир Умра зиёратида хизмат қилувчи масжид ишчилари ўзлари ва зиёратчиларнинг хавфсизликлари ҳамда уларнинг хотиржам ибодат қилишларини таъминлаш мақсадида вакцина билан эмланиши талаб қилинган. Буни амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда барча талабларга жавоб берадиган вакциналаш жамоалари тузилган. Ҳани бин Ҳусни Ҳайдарнинг таъкидлашича, икки муқаддас масжидни стерилизация қилиш жараёни давомли суръатда олиб борилмоқда ва Рамазон ойи кириши билан бу жараёнга 5000 та ишчи жалб этилган ҳолда янада кучайтирилади. Улар кун бўйи дизенфекциялашни амалга оширадилар, бир кунда 10 маротабагача Масжидул Ҳарам бутунлай стерилизация қилинади.

Умра ибодатини адо этиш чоғида Каъбани тавоф қилишлари учун раҳбарият зиёратчиларни Каъба атрофига бир-биридан маълум масофа узоқликда 14 қатор қилиб жойлаштиришни режалаштиришмоқда. Каъбага яқин жойлашадиган илк уч қатор ёши катта ва ногиронлар учундир.

Бундан ташқари жаноб Ҳани бин Ҳусни Ҳайдар масжид бошқарувчиси ва манфаатдор идораларни эхтиёт чораларини жорий этишда бепарво бўлмасликлари, ўзларининг хавфсизликлари ва соғлиги учун гигиенага амал қилиб, ижтимоий масофани сақлаш каби кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

Ҳани бин Ҳусни Ҳайдарнинг таъкидлашича икки муқаддас масжид ноиблари қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд ва тахт вориси ўзларининг беминнат кўмакларини масжид раҳбариятларидан аямаган ҳолда зиёратчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишига ишонч билдиришмоқда.

Манба: spa.gov.sa/viewfullstory.php?lang=en&newsid=2211648

 

Инглиз тилидан Зуҳра Зокирова таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Эшон Бобохонrdquo жоме масжидининг давоми...

4066 16:43 / 22.06.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар Тошкент вилоятига ташрифи давомида масжидлар, маҳалла фуқаролар йиғини ва давоми...

2007 21:00 / 08.07.2021
Кўк кит бугунги кунда ер юзидаги энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми Ҳа, давоми...

3192 17:00 / 19.06.2021
Покистон расмийлари .TikTok,ни Исломга ҳурматсизлиги ва ЛГБТни тарғиб қилгани учун Синд олий суди ушбу иловани тақиқлаб қўйди. The News газетаси хабарига кўра, бу сўнгги давоми...

1888 14:51 / 30.06.2021