1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Россия мусулмонлари Рамазонда Умра ибодатига тайёрланмоқда

13:41 / 10.04.2021 1939 pdf Ўқиш режими + -

 Спутник хабарига кўра, Москва вилояти муфтийси ва Россия муфтийлар кенгаши вице-президенти Розен Аббосов қуйидаги баёнотни берди: «Биз рус зиёратчилари учун Умра зиёратини уюштиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунинг учун Россия туристик ташкилотлари Рамазон ойида умра ибодатини бажариш учун зиёратчиларни йиғдилар ва биринчи карвонни Рамазон ойида юборишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ушбу босқични муваффақиятли якунлай оламиз деб умид қиламан».

Саудия Арабистони ҳукумати ҳар бир умра учун коронавирусга қарши вакцина мавжудлигини ҳисобга олиб, бу йил Рамазонда умра ўтказишга рози бўлди.

Saudi Al-Medine газетасининг хабар беришича, Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тавфиқ ал-Рубай ўтган ой Умра зиёратчилари Умра зиёратига бориш учун зарур вакцина билан эмланган бўлса, ҳаж қилишлари мумкинлигини эълон қилган.

Шунингдек, у Макка ва Мадина тиббиёт марказларида, зиёратгоҳларда ва келаси йил ҳажга борадиган зиёратчиларнинг кириш пунктларида ишлаш учун кадрлар билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 3 июнь ndash Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари давоми...

897 19:12 / 03.06.2025
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга давоми...

2132 10:11 / 28.05.2023
Туркия Диёнат дин ишлари бошқармаси далат телерадиокомпанияси ҳисобланувчи TRT билан ҳамкорликда болаларга мўлжалланган исломий телеканал очишга қарор қилди. Бу давоми...

1905 09:56 / 08.06.2021
Доҳадаги Ислом санъати музейида ЖанубиШарқий Осиё экспонантлари учун янги галереялар очилди Бу ҳақда Россия телеканали хабар берди. Музейда Ява оролидан 19асрга давоми...

1725 15:34 / 03.03.2023