1447 йил 20 шаъбон | 2026 йил 08 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

14:18 / 08.04.2021 2734 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, у бошқа ишга ўтказилган.

Ушбу лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан Тошбоев Содиқ Доноқулович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб тайинланди.

С.Тошбоев тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг собиқ раиси Абдуғофур Аҳмедов 2019 йилнинг сентябр ойи бошларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага раҳбар бўлганди.

Абдуғофур Аҳмедов муқаддам Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Доғистон Республикаси делегацияси вакилларини давоми...

1194 21:19 / 03.10.2023
Президентнинг ва Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 21.04.2021 йилдаги ПФ6212сон.Norma.uz манбасининг хабар беришича, қуйидаги ҳужжатларга давоми...

1474 17:00 / 28.04.2021
Бугун, 26 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ .Зангиота, жомеъ масжидига Хуфтон намозига ташриф давоми...

2342 19:11 / 26.02.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа давоми...

925 15:46 / 05.02.2025