1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БАА Рамазонда анъанавий чодирларни ўрнатишни тақиқлади

11:00 / 06.04.2021 1824 pdf Ўқиш режими + -

2021 йилда Абу-Даби муниципалитетлар ва транспорт департаменти муборак Рамазон ойи учун анъанавий бўлган байрам чодирларини ўрнатишга рухсат бермайди.

Ушбу ҳаракат БАА Миллий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси агентлиги (NCEMA) томонидан ишлаб чиқарилган Covid-19 хавфсизлик баённомаларига мос келади.

Олдинроқ шунга ўхшаш қарорларни Дубай, Ажман ва Шаржа маъмурлари қабул қилган эди. Бу йилги муборак Рамазон ойи рўзаси анъанавий чодирсиз ўтади. Ҳокимиятнинг фикрига кўра, чодирларни қуришга рухсат бериш оммавий йиғилишларни ташкил этишга олиб келади ва бу вақт давомида ижтимоий масофа қоидалари бузилиши мумкин.

Шуниси эътиборга лойиқки, муқаддас ой кунлари масжидлар ёнига чодирлар қурилади, ишчилар ва камбағаллар рўза тутиш учун келишлари мумкин. Бироқ, бу йил расмийлар одамлар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга алоҳида аҳамият беришади.

Фақат расмий хайрия ташкилотларига бепул овқат тарқатишга рухсат берилади. Қоидаларга риоя қилиш инспекторлар томонидан назорат қилинади.

Муборак Рамазон ойида рўза тутиш мусулмонлар учун фарздир.

Хуршид Маъруф тайёрлади


Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Робитатулаъламилисламий, Ислом олами робитаси томонидан ташкил қилинган .Қуръон ва Суннатда васатия ва мўътадиллик қадриятлари, деб номланган халқаро илмий давоми...

4306 14:00 / 31.05.2019
Жорий йилнинг 24 январ куни .Саййид Муҳйиддин махдум, ўрта махсус ислом билим юртининг иккинчи босқич, 92гуруҳ талабаси Муҳаммадризо қори Усмонов таълим муассасаси давоми...

852 18:35 / 26 январь
Бу йил Шимолий қутбга яқин мамлакатларда рўза 18 соат, жанубий қутбга яқин мамлакатларда эса 12 соатгача давом этади. 23 март куни мусулмонларнинг муқаддас Рамазон давоми...

4460 14:11 / 23.03.2023
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Daryo.uz интернет нашри таҳририяти ҳамкорликда .Сиз Имом Бухорийни биласизми, деб давоми...

2288 09:30 / 15.04.2020