1447 йил 20 шаъбон | 2026 йил 08 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳасан II масжиди

08:00 / 06.04.2021 2735 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳасан II» масжиди Марокашнинг Касабланка шаҳрида жойлашган. Энг баланд минора бўйича дунёдаги иккинчи ўринда туради. Ҳозирда Aфрикада иккинчи поғонада турувчи энг катта амалдаги масжид ҳисобланиб, қатор жаҳон рекордларига эга. Масжид дунёдаги энг катта еттинчи масжиддир. Миноранинг юқори қисмида Макка томон йўналтирилган лазер мавжуд бўлиб, у ибодат қилувчиларга намоз ўқишга ёрдам беради.

Ушбу бинонинг Aтлантика океани бўйлаб жойлашиши унинг тарихи учун муҳим аҳамиятга эга. Масжид номини олган қирол Ҳасан II марҳум қирол Муҳаммад V шарафига ибодат жойини фойдаланишга топширган. Бинонинг катта қисми қўлда ишланган. Дарҳақиқат, 60000 марокашлик ҳунармандлар масжидда қўлда ишланган мозаикалар, мармар плиталар, устунлар, гипс деталлари ва ёғоч шифтлар устида ишлаганлар. Ишчиларнинг умумий сони 30 мингдан кўп эди. Ушбу кучли меҳнат сабабли қад кўтарган масжид Марокашда бунёд этилган энг йирик меъморий лойиҳалардан бири ҳисобланади.

(Давоми бор)

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия Президенти Владимир Путин Махачқала шаҳрида Татаристон Президенти раислигида ўтказилаётган quotРоссия ndash Ислом дунёсиquot стратегик қараш гуруҳи СҚГнинг IV давоми...

2671 11:04 / 13.11.2018
Бруней давлатининг Дин ишлари бўйича вазирлиги томонидан ҳар йили Қуръони карим мусобақаси ўтказиб келинади. Куни кеча Беракс шаҳридаги Халқаро мулоқотлар давоми...

2166 15:40 / 09.01.2019
Шу йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Туркий давоми...

1410 15:57 / 24.11.2023
Барчамизга маълумки пандемия муносабати билан мамлакатимиздаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 20202021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари очиқ давоми...

2206 05:03 / 26.09.2020