1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ ғам-ғуссамни кетказ, қарздан халос эт!

07:00 / 27.03.2021 11216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الجُبْنِ وَالبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

Абу Довуд ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким субҳ кирганда .Субҳаналлоҳи ҳийна тумсуна ва ҳийна давоми...

1392 10:40 / 02.12.2025
. Абу Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта, мен Сендан бир нарса босиб давоми...

1108 08:37 / 02 февраль
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимиз мўмин мусулмонлари икки йил сабр ила кутилгандан сўнг динимизнинг бешинчи аркони ndash Ҳаж зиёратини адо этиш мақсадида Мадинаи давоми...

4604 17:00 / 20.06.2022
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам моховнинг қўлидан ушлаб, уни товоққа қўйдиларда, .Кул бисмиллаҳи сиқотан давоми...

1145 10:23 / 12.09.2025
Аудиолар

231217 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149745 14:35 / 11.08.2021