1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Голландия парламентига муслима аёл киши сайланди

19:30 / 26.03.2021 2458 pdf Ўқиш режими + -

The New Arabia нашрининг ёзишича, 21 март якшанба куни Каутар Бушаллихт муслима аёл илк бора парламент аъзоси этиб сайланди.

У иқлимни ўрганиш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича фаол ва сиёсий арбоб бўлиб фаолият юритиб келмоқда.

Каутар Бушаллихт парламент аъзоси этиб сайланганидан сўнг ўз Твиттер тармоғида: «Биз ғалаба қозониш учун барча тўсиқларни енгиб ўтдик. Ҳаммаси учун раҳмат!» - дея фикр ёзиб қолдирган.

Узоқ вақт давомида у ўнг қанот партияси аъзолари томонидан нафрат ва камситишларга учраган.

«Utrecht Data School va De Groin Amsterdam» журнали томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 30% дан кўп сайловчилар твитларда унга қарши овоз берган.

Голландия оммавий ахборот воситалари уни Фаластинни қўллаб-қувватлашдаги фаоллиги туфайли антисемитизмда айблаган.

Кейинчалик, иқлимни англаш ва атроф муҳитни асраш каби фаолликлари билан маҳаллий аҳолининг ишончи ва ҳурматига сазовор бўлган. Каутар ўз партияси мағлуб бўлганидан сўнг ҳам сайловларда ғолиб бўлган. Натижада, кўп одамлар Каутарга катта ишонч билан эътибор қарата бошлаган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Буюк Британиянинг юздан ортиқ сиёсатчилари, ижтимоий ҳодимлари, академиклари, жисмоний шахслар ва ташкилотлар ҳамда турли касб эгалари Каутарга бирдамлик билдиришган ва ирқчилик ҳамда исломофобияни қоралашган.

Каутар Голландиянинг Гламоур оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида: «Голландияда кўпчилик менинг динимни терроризм билан салбий боғлашни хоҳлайди. Мен каби мусулмонларнинг иқлим ўзгаришига алоқадорлигини кўриб ҳайрон қоламан. Ушбу замин бизга Аллоҳ томонидан берилганига ишонаман. Ерни яшашга яроқли сақлашимиз барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади», дея таъкидлаган.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Канаданинг Онтарио штатида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мактаблар рейтингида олтита мусулмон мактаблари яхши мактаблар қаторидан жой олди. Ўша давоми...

3665 11:00 / 25.01.2019
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1409 17:43 / 21.02.2023
Тошкент ислом институтида .Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан .Қуръон илмлари, кафедраси томонидан талабалар давоми...

1381 16:12 / 25.02.2025
Бугун, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланади.Ушбу сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис ва давоми...

1766 10:21 / 13.08.2021