1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Антонио Гутерреш мусулмонларни ҳимоя қилмоқда

07:46 / 19.03.2021 2478 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерреш исломофобияга қарши халқаро кунга бағишланган баёнотида «Оммавий ахборот воситалари ва ҳокимиятдаги баъзи одамлар мусулмонларга нисбатан хуружларни кучайтирмоқда» деди.

Iqna.ir манбасининг хабарига кўра, Антонио Гутерреш Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) томонидан Халқаро Исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан ўтказилган юқори даражадаги онлайн тадбирда нутқ сўзлаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши ҳисоботида мусулмонларга нисбатан нафрат ва камситиш ҳолатининг кучайиб боришига эътибор қаратганлигини айтиб, Гутерреш мусулмон аёллар жинси, этник келиб чиқиши ва эътиқоди сабаб камситилганини таъкидлади.

«Афсуски, ОАВ ва ҳокимиятдаги баъзи одамлар мусулмонларга нисбатан умумий тарафкашликни кучайтирмоқда», деди Антонио Гутерреш.

Мусулмонларга қарши ақидапарастлик дунё бўйлаб тобора кучайиб бораётган этник миллатчилик ва нео-насизм каби бошқа тенденцияларга мос келишини таъкидлаб: «Шуни ёдда тутингки, муросасизликнинг кўплаб намойишлари расмий статистикада акс этмаслиги мумкин. Аммо бу ҳаракатлар одамларнинг қадр-қимматига ва бизнинг умумий инсониятимизга путур етказади», деб ўз фикрини давом эттирган БМТ Бош котиби.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Умраrdquo тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чоратадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024йилдаги 668сон Вазирлар Маҳкамасининг давоми...

1251 21:56 / 15.10.2024
2022 йил 13 январь куни .Hilol nashr, матбаа нашриётининг мажлислар залида юртимиз уламоларининг етишиб чиқишининг сирасрорлари, Мовароуннаҳр мадрасаларининг шукуҳи давоми...

2287 23:00 / 13.01.2022
Лондоннинг .Челси, клуби АПЛ клублари орасида биринчи бўлиб ўз стадионида ифторлик ўтказишини эълон қилди. Клуб расмий сайтида қайд этилишича, .Челси, бундай давоми...

1729 11:45 / 15.03.2023
.Исломга бағишланган умр,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни давоми...

2667 13:33 / 30.12.2021