1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Самарқандда «Ургут» марказий жоме масжиди очилди

19:00 / 14.03.2021 3214 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг тарихий масканларидан бўлган Самарқандда янги «Ургут» марказий жоме масжиди фаолиятини бошлади. Кеча 13 март куни Ургут туманида барпо этилган марказий жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари қўмитаси раиси Абдуғофур Аҳмедов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Ургут туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар иштирок этди.




Муҳташам янги қурилган масжиднинг умумий майдони 1,06 гектарни ташкил этади. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, 10 минга яқин намозхонни ўз бағрига сиғдира олади, шунингдек, масжид Самарқанд вилоятидаги энг йирик масжид ҳисобланади. Хонақонинг ўлчами 55х45 метр қурилган бўлиб, икки четида 18х45 метр ўлчамда айвон ҳам тушган. Масжид гумбазининг баландлиги 36 метр ҳамда масжид четида жойлашган тўртта минораларнинг баландлиги 40 метр қилиб қурилган.

Шунингдек, замонавий таҳоратхона, масжид ходимлари учун барча шароитларга эга бўлган икки қаватли маъмурий бино ҳам қурилган.

Янги масжиднинг ички қисми анъанавий нақшлар билан безатилган.

Айни вақтда Самарқанд вилоятидаги масжидлар сони 62 тага, юртимизда умумий масжидлар сони эса 2085 тага етди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб, маърифий жабҳалардаги давоми...

1292 22:08 / 03.12.2024
Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47битирув хатмонаси ва шайх Абдулазиз Мансур давоми...

1183 19:23 / 21.05.2024
.СанктПетербург, масжидининг дизайни .Шоҳ мақбараси, деб таржима қилинган .ГўриAмир, деб номланган Самарқанддаги Темурийлар мақбараси асосида яратилган. Ушбу давоми...

2538 15:00 / 07.04.2021
Аввал хабар қилганимиздек Самарқанд вилоятидаги филиалимиз янги манзилда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Дўконимизнинг расмий очилиш маросими бугун давоми...

2236 16:00 / 04.11.2020