1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Покистонда «Ҳазрати Иброҳим» масжиди қурилди

18:30 / 13.03.2021 2082 pdf Ўқиш режими + -

Покистоннинг Шимоли-шарқий ҳудудида зилзила туфайли вайрон бўлган 120 йиллик масжид ўрнида Туркия Қизил Яримой жамияти томонидан янги «Ҳазрати Иброҳим» масжиди қурилди. Бу ҳақда newsnow.co.uk манбаси хабар беради. Масжид чоршанба куни фойдаланишга топширилди.

Маросимда ташкилотнинг халқаро дастурлар ва ҳаракатлар бўйича раҳбари Алпер Улуcа, Туркия Қизил Яримой жамиятининг Покистондаги делегацияси президенти Иброҳим Карлос Камило ҳамда NNT дунё жамғармаси президенти Зафар Иқбол қатнашди.

Панжоб вилояти Жанг туманидаги Хокран Чак қишлоғида қурилган бу масжиднинг очилиш маросимини Туркия Қизил Яримой жамияти бош котиби Ҳусайн Cан очиб берди.

Туркия делегациясининг ташрифи маҳаллий аҳоли томонидан илиқ қарши олинди ва улар қишлоқларида янги масжид барпо қилингани учун миннатдорчилик билдиришди. Очилиш маросимида Ҳусайн Cан қўшни мусулмон давлатида масжид қуриш катта шараф эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Ҳазрати Иброҳим» масжиди 1901 йилда қурилган ва минтақадаги зилзила оқибатида 2017 йилда вайрон бўлган», - дейди Ҳусайн Сан Анадолу агентлигига берган интервюсида. — Масжиднинг қурилиш ишлари 2019 йил октябрь ойида бошланган бўлиб, коронавирус ва мамлакатдаги баъзи чекловлар туфайли 6 ойга кечиктирилди.

Шунингдек, Cан ўз делегацияси билан бирга янги масжидда намоз ўқиди. Масжид 400 квадрат метр майдонда қурилган бўлиб, 750 кишига мўлжалланган. Қувонарлиси шуки, масжид биносида маҳаллий болалар учун алоҳида диний машғулот олиб боришга мўлжалланган хона ҳам бор.

«Турк миллати қитъадош мусулмон давлатларининг дўстлигини унутмайди», - дейди Cан. — Туркия ҳар қандай қийин вазиятларда ҳам покистонлик биродарлари ва опа-сингилларини қўллаб қувватлайди.

Туркия Қизил Яримой жамияти 2005 йилдан бери Покистонда инсонийлик ёрдам ҳаракатларини олиб бормоқда ва турли хил лойиҳалар билан минтақа аҳолисига кўмак бериб келмоқда.

Таржимон: Маъмура Ҳафизхонова 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германиянинг Гамбург шаҳри яқинидаги .Вайсал Қароний, номидаги масжидга чоршанба куни номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда iqna хабар давоми...

1967 10:30 / 06.07.2019
Қувайт марказида жойлашган Халқаро исломий хайрия уюшмаси томонидан Қуръони каримни ёдлашга қаратилган АлШафиъ лойиҳаси дунёдаги турли мамлакатларда амалга давоми...

1772 11:10 / 16.07.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20222023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда давоми...

2295 11:35 / 15.06.2022
Сингапур олимлари томонидан коронавируснинг янги турини ташхислаш учун тезкор тест ишлаб чиқилди, дея Straits Times фантехнология ва тадқиқотлар агентлиги профессори давоми...

6363 17:18 / 25.03.2020
Аудиолар

210986 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130246 14:35 / 11.08.2021