1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Селфига қизиқиб, риёга ботмайлик!

11:34 / 12.03.2021 3259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُم بِالْمَنِّ وَالْأَذَىٰ كَالَّذِي يُنفِقُ مَالَهُ رِئَاءَ النَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۖ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْدًا ۖ لَّا يَقْدِرُونَ عَلَىٰ شَيْءٍ مِّمَّا كَسَبُوا ۗ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ

«Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг. У мисоли устини тупроқ босган, сўнгра кучли ёмғир ёғиб, уни сип-силлиқ қилиб қўйган ясси тошга ўхшайдир. Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас» (Бақара сураси, 264-оят)

Ижтимоий тармоқларда нимадир иш қилаётганини расмга олиб, жойлаш урф бўлди. Ибодатга алоқадор ҳолатларни ҳам расмга олиб, тармоққа жойланганда, риё аралашиб қолиш хавфи бўлади.

Кўп ишлар селфи қилиняпти.

• Ибодат қилиш,

• овқатланиш,

• соқол қўйиш,

• соқол олиш,

• оиласи билан ўтириш,

• улфатлар билан ўтириш,

• ошхонада ўтириш,

• музқаймоқ ейиш,

• қаҳва ичиш,

• бозорда юриш,

• аэропортда юриш,

• самолётда ўтириш,

• пахта даласида юриш,

• тобут кўтариш,

• қабристонда юриш,

• шифохонага бориш.

Ҳамма нарсангизни селфи қилиб бўлдингизми?

- Кўрдик, анвойи таомлар ебсиз. Қанча инсонлар бир бурда нонга зор.

- Уйингиз ҳашаматли экан. Қанча инсонларнинг ўз уйи йўқ ёки ижара ҳақини тўлолмаяпти.

- Фарзандларингиз бор ва бир-биридан ширин экан. Қанча инсонлар тирноққа зор.

- Оилангиз тинч-тотув экан. Қанчалаб оилаларда хотиржамлик йўқ.

- Оилангиз ва дўстларингиз билан дам олгани Дубайга, Туркияга, Чимёнга борибсиз. Қанча инсонлар етишмовчилиги, муаммолари ва қарзи кўплигидан уйида кўзига уйқу келмайди.

- Яхши ишингиз бор экан. Қанча одамлар меҳнатга, ишга зор.

- Яхши машинангиз бор экан. Шундай инсонлар борки, автобус, таксига кетадиган пулни тежаш учун совуқ кунларда ҳам велосипедда юради.

Дўстим ва синглим! Уй, фарзанд ва моддий жиҳатдан сиздан ночорроқ бўлган инсонларнинг қалбларини, туйғуларини ҳисобга олинг! Қолаверса, кўз тегиши деган нарса бор. Фарзандларимизнинг расмини тармоққа жойлар эканмиз, кўз тегиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз тегиши ҳақдир», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Одамларни қойил қолдираман деб, риёга ботиб, амалларимизнинг савобидан маҳрум бўлмайлик!

Ҳамма нарсангизни селфи қилиб, тармоққа жойлайверманг!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Фойдаланилган манбалар:

Islom.uz

Quran.ksu.edu.sa

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу улуғ олим ўлароқ толиби илмларга насиҳатлар ҳам қилар эдилар.Ибн Абдул Барр, алМарҳабий ва алХатиб келтирган ривоятда у киши давоми...

3580 05:00 / 04.03.2017
Беморни кўргани бориш ва унга ширин муомала қилиш ҳақида бошқа ҳадиси шарифлар ҳам кўп. Бу ишни қилиш ҳар бир мусумоннинг диний бурчидир. Биз ўз динимиз давоми...

4610 05:00 / 01.03.2017
Эр кишилар кўлларига тилло узук ва соатлар, бўйинларига тилло занжирлар тақишни ўзлари учун фахр биладиган бўлиб қолдилар. Ўйлаб кўрайлика Аллоҳ таоло ҳаром давоми...

12266 05:00 / 02.03.2017
Муҳаммад Али Равшан mdash мисрлик дзюдочи, Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпиони, 1984 йилги Олимпиада кумуш медали соҳиби.Муҳаммад давоми...

3769 17:00 / 28.05.2022
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021