1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Йил танлови – 2020» ғолиблари тақдирланди

19:16 / 10.03.2021 3966 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида интернет кузатувчилари ўртасида ўтказилган «Йил танлови – 2020» ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Танлов икки йўналишда «Энг обод масжид» ва «Йил имоми» босқичида ташкил этилиб, энг кўп овоз тўплаган номзодлар ғолиб деб топилди.

Унга кўра, «Энг обод масжид» йўналиши бўйича 1 ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди, 2 ўрин эса Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжиди, фахрли 3 ўрин Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Рамазон қори» жоме масжиди эгаллади.

«Йил имоми» йўналиши бўйича 1 ўрин Андижон вилояти Балиқчи тумани «Оққўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон домла Ҳамидовга насиб этди. 2 ўринни Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов, фахрли 3 ўрин эса Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Қўчқор ота» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Солиевга насиб этди.

Ғолибларга қимматбаҳо пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Аллоҳ таоло дин йўлида хизмат қилаётган юртимиз уламоларидан Ўзи рози бўлсин, халқимиздан буюк олимлар чиқишини насиб этсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби давоми...

2124 16:17 / 26.11.2023
Россия статистика қўмитаси жорий йил январдан апрель ойигача бўлган никоҳ ажримлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда РГ хабар давоми...

2491 10:40 / 10.07.2019
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан 45халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан давоми...

1079 09:49 / 13.08.2025
10 сентябр куни Москвадаги Шарқ давлат музейида .Зиёратгоҳлар тасвирлари, кўргазмаси тақдим этилади. Кўргазмада 1819 асрларга оид ислом қўлёзмаларининг аввалги давоми...

2114 14:00 / 09.09.2021