1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент шаҳридаги «Сирож Солиҳ» жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди

11:30 / 04.03.2021 3614 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 3 март куни юртимизда яна бир кўркам масжид Аллоҳнинг байтларидан бўлган «Сирож Солиҳ» масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов ва масжид имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров ҳамда бошқа азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Янги таъмирланган муҳташам масжидда илк маротаба азон садолари янграб жамоат билан пешин намози адо этилди.

Ушбу масжиднинг илк бора қурилиш ишлари 1990 йилда Сирожиддин Солиҳ исмли кишининг хайрия маблағлари ҳисобидан бунёд этилган бўлиб, 2019 йилда масжид таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Шу сабаб билан шу йили масжидни қайтадан қуриш ишлари бошланиб кетди. Икки йил мобайнида Қорақамиш мавзесида жойлашган байтуллоҳ халқ ҳашари йўли билан қуриб битказилди.

Масжиднинг умумий майдони 2000 метр квадратни ташкил этиб, қурилиш лойиҳаси «Etalon Projeсt» муассасаси томонидан ишлаб чиқилган. Масжид эклектика услубида, яъни миллий ва замонавий услубларнинг ўзаро уйғунлиги асосида барпо этилган ва 4000 минг намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Асосий хонақоҳ икки қаватли бўлиб, ертўла қисми билан ҳисобга олганда уч қаватдан иборат. Намозгоҳ ибодат қилувчилар учун йилнинг ҳар бир фаслида юқори даражадаги шарт-шароитлар билан жиҳозланган. Баланд ва кўркам миноралар «Ҳарами шариф» минораларини эслатиб юборади. Шунингдек, анжуманлар зали, веб-сайт фаолияти учун алоҳида видеостудия масжид таркибидан ўрин олган.

Маросим сўнгида Қуръон тиловати ўқилиб, муфтий Усмонхон Алимов жамоа аҳлини янги масжид билан муборакбод этдилар ва хайрли дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, давоми...

1441 09:10 / 13.10.2023
Ислом цивилизацияси марказига уюштирилган медиатур давомида марказ ходими Азим Ғофуров қадимий Қуръон нусхаларини, жумладан, Усмон Мусҳафини янги бинога давоми...

1339 11:30 / 02 февраль
Москвада масжидлар яқинидаги автоулов жойлари муаммоси долзарб бўлиб, машиналар режимини қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Москва муфтийси, Москва давоми...

2154 12:00 / 27.03.2021
Қадрли ватандошлар Аввало, ушбу қутлуғ айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь ndash Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин давоми...

1083 22:06 / 06.12.2024
Аудиолар

210833 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130096 14:35 / 11.08.2021