1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Вафот этган қорақалпоғистонлик имом-ноибнинг оиласига вақф фонди томонидан уй ҳадя қилинди

17:19 / 03.03.2021 1857 pdf Ўқиш режими + -

Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов 1-2 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, бир қанча хайрия тадбирларини амалга оширди.    

Хусусан, Қўнғирот тумани «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом-ноиби пандемия даврида Covid вируси сабаб вафот этган Маҳаммад Али қори Мамутовнинг аёли ва уч нафар вояга етмаган гўдак фарзандларига Нукус шаҳрида қуриб битказилган 3 хонали янги хонадон ҳадя қилинди. Ушбу янги хонадон ҳомийларни жалб этган ҳолда амалга оширилди.

 «Аллоҳ таоло бизни оғир мусибат билан синади. Учта гўдак етимларим билан ижарада, нима қилишга ҳайрон бўлиб маҳзунликда яшардим. Аммо, Аллоҳдан такрор ва такрор ёлвориб сўрадим, умид қилдим. Шукрлар бўлсинки, ўзим кутмаган вақтда, Вақф фонди томонидан бугун бизга, Нукус шаҳри марказидан, тайёр, уй-рўзғор буюмлари ва мебеллари билан 3 хонали янги хонадон ҳадя қилинди. Бунинг учун фонд раҳбар-ходимларига, хайрия қилган инсонларга раҳмат дейман. Инша аллоҳ фарзандларимни ҳам ҳудди отаси каби динга, халққа, ватанга хизмат қиладиган инсон бўлиб улғайишига ҳаракат қиламан», деди, марҳум имом-ноибнинг аёли.

 Умму Саъийд бинти Мурра Фиҳрийдан, у отасидан ривоят қилинади:      «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:    «Ўз етимини ёки бегонанинг  етимни кафолатига олган, агар Аллоҳга тақво қилса, мен билан жаннатда мана бундай бўлади», деб икки бармоқларига ишора қилдилар».

Мазкур хайрли тадбирда хизмати ва саховати билан иштирок этган барча сахий инсонларни Аллоҳ таолонинг Ўзи мукофотласин!

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Икки йиллик чекловлардан сўнг, бутун дунё мусулмонлари икки муқаддас масжидда жума намозини хурсанд бўлиб адо этишди..Бу ҳақиқатан ҳам ғайриоддий кўриниш, давоми...

2619 16:40 / 23.10.2021
Бугун Наманган шаҳридагилар учун катта байрам. Чунки ушбу шаҳарда янги қурилган .Юсуфхон ўғли Қосимхон, жоме масжидининг расмий очилиш маросими бўлиб, масжид давоми...

3320 12:11 / 19.03.2021
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда islom.uz портали ижодий жамоаси нашриётимизда узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

1855 15:29 / 20.08.2022
Ислом дунёсининг машҳур олими муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ сафарларининг иккинчи куни Бухоро шаҳридаги Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг давоми...

6009 14:01 / 15.04.2019