1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британияда велосипед акцияси жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди

15:30 / 03.03.2021 1963 pdf Ўқиш режими + -

Британиялик икки мусулмон шахс жамоага тинчлик ва дўстлик хабарини юбориш учун Манчестерда велосипед кампаниясини бошлади. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди.

Ушбу акция жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Маълумки, коронавирус юқиши дунё бўйлаб тарқалганида миллионлаб одамлар бир неча ҳафталаб уйда қолишга мажбур бўлди.

Манчестер шаҳридан келган икки мусулмон ҳаракатсизликни олдини олиш учун шаҳар атрофида тунги велосипед турларини уюштирди. Улар «Мусулмон тунги чавандозлари 2» деб номланган видеони YouTube ижтимоий тармоғига жойлаб ўзларининг саргузаштларини кўпчиликка намойиш этган.

«Биз вазн йўқотиш ва спорт формасида бўлиш учун доим жисмоний тарбия билан шуғулланишга қарор қилдик», дейди 41 ёшли Ихтишам Эрфан. —Кун давомида ишимиз ва оиламиз билан банд эканмиз, шунинг учун тунда велосипед ҳайдашга қарор қилдик. Бизнинг шаҳар тунда сокин, чиройли ва хавфсиз, аммо барибир қоронғи кўчалардан юрмаймиз.

Эрфан ва 36 ёшли Нур Олам 15 йилдан бери дўст бўлиб, ҳозирда «Олам» номли медиа-техник сифатида фаолият юритишади.

«Манзарали йўллар бўйлаб велосипедда юрганимизда, табиатнинг гўзаллиги ижобий туйғуларни уйғотади» деб қўшимча қилади Эрфан. — Велосипед - бу ҳар ким шуғулланиши мумкин бўлган қулай спорт тури. Байрам муносабати билан бизда бўш вақт жуда кўп, шунинг учун ҳам спорт ва ижтимоий иш билан шуғулланиш имкониятига эгамиз. Биз ушбу лойиҳани олти ой олдин бошлаганмиз ва ҳозирда 3000 дан ортиқ обуначимиз бор, шунингдек фильмларимизни мухлисларимиз ўртача 1000 марта томоша қилмоқда. Агар кимдир бизнинг хабаримиздан фойдаланса, биз хурсанд бўламиз.

Мусулмонларнинг спортга муносабати одатда диний, маданий ва этник омиллар билан белгиланади.

Умуман олганда, Ислом соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади ва эркаклар ва аёлларни жисмоний машқлар билан шуғулланишга ундайди.

«Ушбу жараён давомида биз жуда қизиқ одамлар ва турли хил маданият, ирқ ва дин вакилларини учратдик» дея таъкидлайди Олам ўз сўзини якунида. Дин ҳар кимни севишга ва ҳурмат қилишга ўргатади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси 2005 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент шаҳридаги бир неча масжидларда имом ноиби вазифасини бажариб келган давоми...

1961 19:40 / 31.07.2020
2023 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши давоми...

1548 17:27 / 13.10.2023
Президент Шавкат Мирзиёев УттарПрадешштатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон давоми...

1486 12:44 / 04.07.2024
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида Имом Бухорийнинг давоми...

2065 17:57 / 12.10.2021