1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Мусҳафи шарифнинг навбатдаги янги нашри сотувга чиқди

08:43 / 03.03.2021 2704 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 3 март куни Қуръони Карим – Мусҳафи шарифнинг (Дорул Ғавсоний нашри) навбатдаги янги нашри сотувга чиқди!

Мусҳафи шарифнинг ушбу янги нашрини Республикамиздаги барча филиалларимиздан ўз нархида харид қилишингиз мумкин.

Шунингдек, kitoblardunyosi.uz ҳамда hilolnashr.uz сайти орқали ҳам онлайн буюртма беришингиз мумкин. Буюртмаларингиз бутун Республика бўйлаб кўрсатилган манзилга етказиб берилади иншааллоҳ!

Шунингдек, вилоятлардаги дўконларимизда маҳсулотларга телефон орқали буюртма олиб, шаҳар ичида етказиб бериш хизмати мавжуд. Етказиб бериш хизмати пуллик.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Ғавсоний ноширлик уйи ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилди. Мазкур шартномага биноан юртимизда Мусҳафи шарифнинг янги нусхасини чоп қилишга эришилди. Унга кўра, Ғавсоний ноширлик уйи томонидан «Ҳилол-нашр» нашриётига Мусҳафни чоп этиш ҳуқуқи тақдим қилинди.

Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Асадий ал-Кўфий Осим ибн Абун-Нажуд ал-Кўфийдан ривоят қилган, у Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламийдан, у эса Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумдан, улар эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қироатга мувофиқ тарзда ёзилган ва белгилари қўйилган.

Мусҳафнинг ҳарфлари рошид халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Макка, Басра, Кўфа ва Шом шаҳарларига юборган ҳамда Мадина аҳлига қолдирган ва ўзи учун олиб қолган мусҳафлар, шунингдек, улардан кўчирилган нусхалардан расми хат илми (Қуръон ёзуви илми) уламоларининг ривоятлари асосида олинди. Бунда Абу Амр Доний ва Абу Довуд Сулаймон ибн Нажоҳларнинг нақллари асос қилиб олинди, фарқли ўринларда Абу Довуднинг сўзи танланди. Бинобарин, мусҳафнинг ҳар ҳарфи мазкур олти усмоний мусҳафга тўла мосдир.

Мусҳафдаги ҳарфдан бошқа белгилар ушбу илм мутахассислари имом Танасийнинг «Ат-Тироз ъала зобтил-харроз» китоби асосида қабул қилган йўсинда олинди. Бунда Андалусия ва Мағриб уламолари қўллаган белгилар ўрнига Халил ибн Аҳмад ва у зотга эргашган Машриқ уламолари қабул қилган аломатлар танланди.

Оятлар ва уларнинг адади кўфаликлар услубида ‒ имом Шотибийнинг «Нозиматуз-зуҳр» китоби ва оятлар хусусида ёзилган бошқа асарларда Абу Абдурраҳмон Суламийдан, у Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоят асосида белгиланди. Унга кўра оятлар сони 6236 тадир.

30 жуз (пора), 60 ҳизб (ярим жуз) ва рубуъ (чорак ҳизб) каби қисмларнинг бошланиш ўринлари имом Сафоқусийнинг «Ғойсун-нафъ» асари, имом Шотибийнинг «Нозиматуз-зуҳр» китоби ва унинг шарҳлари, шайх Муҳаммад Мутаваллийнинг «Таҳқиқул-баён» рисоласи ҳамда Абу Ийд Ризвон Мухиллотийнинг «Иршодул-қурро вал-котибин» асари асосида кўрсатилди.

Мусҳаф сўнгида илова қилинган жадвалда сураларнинг маккий ва маданийлиги ҳақидаги маълумот Абу Қосим Умар ибн Муҳаммад ибн Абдулкофийнинг китобидан ҳамда қироат ва тафсирга доир асарлардан олинди.

Вақф аломатлари ушбу мусҳафни тайёрлаш гуруҳи томонидан маъноларнинг тақозосига кўра, тафсир ва вақф-ибтидо уламоларининг сўзларидан келиб чиққан қарорлар асосида қўйилди.

Сажда оятлари ва уларнинг ўринлари фиқҳ ва ҳадис китоблари асосида қайд қилинди. Улардан бештасида уламолар ихтилоф қилган бўлиб, ушбу мусҳафда уларга ишора қилинмаган. Бу оятлар – Ҳаж сурасидаги иккинчи сажда ояти ҳамда Сод, Нажм, Иншиқоқ ва Алақ сураларидаги сажда оятларидир.

Муқоваси: қаттиқ, чарм

Ўлчами: 25х18 (70*100 1/16)

Нархи: 37 000 сўм

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Волжскдаги масжид ходимлари шаҳар касалхонасидаги шифокорларга 100 дан ортиқ ош тайёрлаб беришди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Улар ҳар куни шаҳар аҳолиси давоми...

1988 12:00 / 06.03.2021
Эртага 30 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва уламолар ҳамда қорилар иштирокида пандемияни даф бўлиши учун Аллоҳдан сўраб давоми...

4066 16:30 / 29.07.2020
БАА Рас алХаймаrdquo мукофоти Қуръони карим фанлари институти томонидан ўтказиладиган Қуръони карим мусобақасининг 19даврида иштирок этувчилар сони 1420 нафарга давоми...

2241 11:00 / 28.12.2018
Уламоларнинг Қашқадарё вилоятидаги масжидларга ташриф режасиБугун 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар пешин давоми...

79332 11:00 / 04.08.2021