1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» туркуми 20-жузи қайта нашр қилинди

01:32 / 20.02.2021 1593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз китобхон! Муҳтарам пайғамбарлар Аллоҳнинг бандалари ичидан танлаб олган ва уларга Ўз таълимотларини ваҳий орқали юбориб, умматларига етказишни топширган маъсум ва аброр бандалари эканини яхши биласиз. Шу билан бирга, ҳар бир набий ва расулнинг ҳаёти, босиб ўтган йўли, қилган ишлари ҳамма учун ибрат ва ўрнак эканини ҳам жуда яхши биласиз.
Ушбу китобда эса Сиз энг ишончли ва соф манбаъ Қуръони Карим ва Ҳадис шарифлар орқали 24 та пайғамбарлар қиссалари билан танишиб чиқасиз.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси китоби.
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёт-матбааси
Сана: 2020 йил (2014, 2016, 2018)
Ҳажми: 568 бет
ISBN: 978-9943-4448-4-3
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1254 -сонли тавсияси ила чоп этилган

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Анбиёлар қиссаси
Нубувва ва рисолат маъноси
Набий ва расул орасидаги фарқ
Пайғамбарликни Аллоҳ беради
Пайғамбар башардир
Пайғамбар оддий инсон
Пайғамбар омонатли бўлади
Пайғамбар эр кишилардан бўлади
Пайғамбарлар ўз қавми тилида юборилади
Пайғамбарларнинг бир-бирларидан фазли ҳақида
Пайғамбарларнинг вазифалари
Пайғамбарларнинг мўъжизалари
Анбиёлар қиссаси ва унинг аҳамияти
Қуръонда зикри келган пайғамбарлар
Улул азм пайғамбарлар
Одам алайҳиссалом қиссаси
Идрис алайҳиссалом
Нуҳ алайҳиссалом
Худ алайҳиссалом
Солиҳ алайҳиссалом
Иброҳим алайҳиссалом
Исмоил алайҳиссалом
Лут алайҳиссалом
Исҳоқ алайҳиссалом
Яъқуб алайҳиссалом
Юсуф алайҳиссалом
Шуайб алайҳиссалом
Айюб алайҳиссалом
Зул Кифл алайҳиссалом
Мусо алайҳиссалом
Хорун алайҳиссалом
Довуд алайҳиссалом
Сулаймон алайҳиссалом
Илёс алайҳиссалом
Ал Ясаъ алайҳиссалом
Юнус алайҳиссалом
Закариё алайҳиссалом
Яҳё алайҳиссалом
Ийсо алайҳиссалом

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
.Олтин силсила, мажмуасининг 5жузи нашрдан чиқди.Олтин силсила, мажмуасининг бешинчи жузи нашрдан чиқди.Китобнинг муқаддимаси httpislom.uzМуаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

4160 05:00 / 02.02.2015
quotҚуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимасиquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари давоми...

7066 05:00 / 02.02.2015
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳга У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин Пайғабарларнинг афзали Муҳаммад Мустафога мукаммал ва тугал саловоту давоми...

6649 05:00 / 02.02.2015
.Тафсири Ҳилол, 30жуз Амма пораси .Тафсири Ҳилол, бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирдир. давоми...

6215 17:58 / 24.11.2022