1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

«Мазҳабга эргашиш шарт эмас»дейдиганларга!

11:00 / 01.03.2021 2174 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Мужтаҳидга қўйиладиган иккинчи шарт: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари илми.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари Ислом шариатининг Қуръони Каримдан кейинги иккинчи масдаридир. Бу масалаларни яхши билмаган одам мужтаҳид бўла олмаслиги, бинобарин, мусулмонлар ичида олим ҳам, фақиҳ ҳам бўла олмаслиги турган гап.

Мужтаҳид бўладиган одам аҳком ҳадисларини луғат жиҳатдан ҳам, шариат жиҳатидан ҳам худди Қуръоннинг аҳком оятларини ўзлаштиргани каби яхши ўзлаштирган бўлиши керак.

Бу ерда Қуръондан зиёда билиш керак бўлган нарса, ҳадиснинг санадини билиш зарурати ҳам бор. «Санад» дейилганда, ҳадиснинг бизгача етиб келиш йўли тушунилади. У мутавотир бўлиши, машҳур бўлиши ёки оҳод бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, яна, ҳадисларнинг ровийлари адолатлими ёки адолатли эмасми эканини билмоғи лозим. Ана шунда ҳадисларнинг саҳиҳини заифидан ажратиб олиш имконига эга бўлади.

Қуръонни ва суннатни яхши билишини даъво қилувчи одам носих ва мансух илмини ҳам яхши билиши керак. Мужтаҳид бўлган одам билмасдан мансухга суяниб ҳукм чиқариб қўйса, ҳукми ботил бўлади. Мана шу борада баъзи бир носих-мансух тўғрисида келган китобларга назар солиш лозим бўлади.

Мужтаҳид бўладиган одам Усулул фиқҳ илмига олим бўлиши талаб этилади. Чунки, Усулул фиқҳ илми ижтиҳоднинг устуни ва пойдеворидир. Ижтиҳоднинг биноси «Усулул фиқҳ» деб аталмиш илм пойдеворларига қурилади. Қолаверса, шаръий ҳукмга далолат қилувчи тафсилий далил қайси кайфиятда келгани, амр шаклидами, наҳй шаклидами, умум шаклидами, хусус шаклидами, мутлақми, муқайядми ва бошқаларни Усулул фиқҳдан олим бўлган кишигина яхши тушуниши, ажратиши мумкин.

Шу нарсаларни билиш билан бирга улардан ҳукмларни истинбот қилинади, уларнинг турини ва тарийқатини аниқлашни ифода қиладиган мақсадини тушуниб етилади. Бу эса, фақатгина нодир, оз сонли уламолар яхши биладиган нарсадир ва ҳар кимнинг қўлидан келавермайди.

Мужтаҳид араб тилини етарли даражада яхши билмоғи керак. Унинг хусусиятларини, маънони ифода қилиш йўлларини жуда яхши билиши шарт. Чунки, мужтаҳиднинг қиладиган иши араб тилида ворид бўлган шаръий матнларга, яъни Қуръон оятларига ва набавий суннатдаги матнларга назар солишдир.

Зеро, Қуръони Карим ҳам, Суннати мутоҳҳара ҳам ва фиқҳ ҳам араб тилидадир. Бу тилни яхши билмаган одам ўзича мазкур илмларда ижтиҳод қила олмайди. Бинобарин, мужтаҳид бўла олмайди.

Араб тили ҳақидаги тўлиқ илм ана шу тилда ёзилган адабиётларни, фанга ва санъатга оид илмларни, уларнинг услубларини яхши билган одамларга, шеърий бўлсин, насрий бўлсин, хутбалари бўлсин – барчасини яхши ўзлаштирган одамгагина нисбат берилади. Бундай одам ўзидаги жамланган илмлар билан бирга араб тилини ҳис қилиш, уни завқ қилиш, ундан ҳузурланиш даражасига етади. Бу худди инсон ўз табиати, сулоласи ила араб тилини тушуниб, ундан завқланиб, нозик жойларини ҳис этиш даражасига етгaни каби бўлади.

Мужтаҳид ижмоъни ҳам яхши билиши керак. Қайси масалада ижмоъ содир бўлган? Кимлар ижмоъ қилган? Унинг мавқеи қаерда, шакли нимадан иборат? Мана шуларни билиб олса, фатвони қилаётган одам ижмоъга қарши фатво қилиб қўймайди.

Мужтаҳид бўладиган одам қиёснинг турларини ва мўътабар шартларини яхши билиши керак.

«Қиёс илми» деганда, Қуръон ва Суннатдан уларда очиқ-ойдин зикр қилинмаган ҳукмларни қиёслаш орқали чиқариб олиш илмига айтилади. Бу эса, Усулул фиқҳ илми ила амалга ошади. Бу илмни билмаган шахс ҳам мужтаҳид бўла олмайди.

Шу билан бирга, ҳукмларнинг иллатини, маслакларини ҳам, яъни уларни шаръий матнлардан чиқариб олиш йўлларини ҳам яхши билмоғи керак. Бу ерда одамларнинг манфаати, шариатнинг мақсадлари ва шариатнинг умумий усуллари риоя қилинади.

Ҳой, сен, «Мазҳабга эргашмайман, Қуръон ва Суннатдан ўзим ҳукм оламан» деб вайсаётган! Қуръони Каримдан ҳукм олишни қўйиб тур, ўзи Қуръони Каримдан нечта сурани ёд олгансан? Нечта ҳадисни ёддан, санадлари билан биласан? Араб тилида гапиришни, арабча назм ва наср асарларни билишни, балоғат, фасоҳатни билишни қўйиб тур, бирорта арабча китобни адашмай, эъробларида хатога йўл қўймай бир бет ўқий оласанми?

Агар сен буларни билмасанг, яъни мужтаҳид бўлмасанг, мужтаҳид-мазҳаббошилардан бирига эргаш! Талашиб-тортишишни, бир-бирини ҳақорат қилиб, ерга уришни бас қил!

Аллоҳ таоло барчамизни уламоларга нисбатан беписандлик қилишдан асрасин!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Манбалар:

Islom.uz

Muslim.uz

Siyrat.uz

zamaxshariy.uz

(Тамом)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст давоми...

1082 15:05 / 31 октябрь
27савол. Сизлар қандай қилиб жиддий равишда Аҳмад Дидоднинг Инжилдаги Муҳаммад китобидан далил келтирасизлар. Инжилни тафсир қилиш бўйича бутун бир фан бор ва давоми...

5694 20:54 / 22.04.2017
Биринчи бобИлмий манҳажнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларунинг қисқача таьрифи биланРасулуллоҳ с.а.в асҳобларига хос бўлган икки хусусиятИкки хусусият давоми...

2925 05:00 / 13.03.2017
16савол. Нима учун Куръон одамларни ўлимга буюради, яна нафақат қон тўкишни ўзига эмас Қотиллик учун бўлса майли бунда ўзига яраша мантиқ бор, агарчи бу ўта давоми...

3979 20:43 / 22.04.2017