1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Жо Байден Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис иқтибос келтирди

17:03 / 22.02.2021 3724 pdf Ўқиш режими + -

Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден «Миллион мусулмон овози» номли виртуал мулоқотда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисни иқтибос келтирди. Бу ҳақда voi.id веб-сайти хабар берди.

Муҳаммад пайғамбардан келган бир ҳадисда: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дея таъкидлади президент Байден.

Ушбу ҳадиснинг тўлиқ матни:
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Байден ҳадисни қуйидагича талқин қилди: «Ҳақиқат излаётган киши учун ҳаётдаги энг муҳим нарса қалбдаги ишонч ва қатъиятдир».

У шунингдек, Исломни буюк таълим деб ҳам атади.

«Менимча муҳим бўлган нарсалардан бири, умид қиламанки, биз ўз мактабларимизда Ислом дини тўғрисида кўпроқ маълумот берамиз», деди Байден.

Бундан ташқари, Байден мусулмонларнинг АҚШга саёҳат қилишдаги бир қатор чекловларни олиб ташлашни, ҳукуматга мусулмонларни ҳам қўшишни ваъда берди.

Видеони қуйидаги манзилда кўришингиз мумкин:

thenews.com.pk/latest/740911-president-elect-joe-biden-quotes-beautiful-hadith-while-making-a-vow-to-muslims

Инглиз тилидан таржимон Низомиддин Муҳаммад


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

3976 06:24 / 27.08.2018
15 март куни Яманда 17 миллий Қуръон мусобақаси бошланди.Seba Net хабарига кўра, Қуръон бўйича мусобақа Яманнинг Қуръонни ёд олиш департаменти ва Таъсир вазирлиги давоми...

1746 08:00 / 18.03.2021
2025 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бошланган .Марказий Осиё умумий маънавиймаърифий мерос ndash умумий келажак, мавзусидаги халқаро давоми...

853 13:22 / 15.11.2025
Бугун Тошкент вилоятининг дастлабки беш гуруҳи зиёратчилари Мадинаи мунавварадан эҳром боғлаб Макка сари йўлга чиқишди. Вилоят бош имомхатиби Жасурбек домла давоми...

2057 21:18 / 07.06.2023