1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Наманганда GRAND TA’LIM филиали очилди

11:04 / 22.02.2021 3464 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 20 февраль куни GRAND TA’LIM муассасасининг Наманган вилоятида филиали очилди.

Очилиш маросимига бир қатор ҳурматли меҳмонлар, устозлар таклиф этилди.

Наманганлик муҳтарам устоз Мулла Умархон домла Юсуфхон ўғли сўз олиб, ушбу маскан халқимизга узоқ йиллар хизмат қиладиган таълим даргоҳларидан бўлишига тилак билдириб, хайрли дуолар қилдилар.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси масъул ходими Муҳаммад Аюбхон домла, «Hilol-nashr» матбаа нашриёти ва Islom.uz портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳамда азиз меҳмонлар ташриф буюришди. 

Миср Араб республикасидан ташриф буюрган ушбу таълим муассасасининг араб тили устози Аҳмад Салмон сўзга чиқиб, илм маскани очилиш муносабати билан ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Тадбирни GRAND TA’LIM директори Музаффар Саттиев якунлаб, барча меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.

Пойтахтимиз ва вилоятларда фаолият кўрсатаётган GRAND TA’LIMнинг филиаллари айни дамда юзлаб юртдошларимизга керакли билим ва кўникмаларни улашиб келмоқда. Наманган филиалининг очилиши GRAND TA’LIMнинг вилоятлардаги навбатдаги учинчи филиали бўлди. Бундан аввал Самарқанд ва Андижонда ушбу таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлаган.

2008 йилда ўзининг илк қадамларини қўйган таълим муассасаси шукрким, бугунга келиб юртимизда хорижий тилларни ўрганишга қизиққан минглаб илм толиблари учун севимли билим даргоҳларидан бўлиб улгурди.

«Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир». (Жума сураси, 4-оят).

Буюк режаларни амалга ошириш йўлида иш бошлаётган билим маскани юртимизда фойдали илм тарқатишда ҳисса қўшувчи, фарзандларимизни билимли, салоҳиятли ва етук инсонлар бўлиб камолга етишларида хизмат қилувчи масканлардан бўлишини Аллоҳ таоло насиб этсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида давоми...

1061 10:53 / 22.04.2025
Бугун, 25 июн куни .Ҳилол нашр, матбаанашриётининг мажлислар залида .Ҳилол, интеллектуал клубининг янги мавсумдаги илк мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада жами давоми...

1082 19:44 / 25.06.2024
Мана, борган сари ҳаж ибодатини адо этиш учун белгиланган муайян кунлар ҳам яқинлашмоқда. Бу йилги ҳожиларимиз учун ўтган йиллардан фарқли равишда, енгиллик ва давоми...

2591 12:00 / 05.08.2019
Бугун, 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлимида имомхатибларнинг қироатини сайқаллаш бўйича йиғилиш ўтказилди. Мазкур давоми...

1477 18:24 / 07.08.2023