1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» еттичи ҳафта саралаш босқичи якунланди

09:10 / 20.02.2021 1259 pdf Ўқиш режими + -

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан бир мақомдадир, тили қийналиб тиловат қилувчига эса икки ажр бўлади».

Бухорий ва Муслим ривояти.

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танлови 7-ҳафта саралаш босқичи ўз якунига етди.

Бу галги 7-ҳафта ҳифз йўналиши бўйича энг кучли қориларни танлаб олиш осон кечмади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан жонли эфирда ҳифзи мустаҳкам қорилар саралаб олинди.

Биринчи ўринга 204,5 балл тўплаган Муҳамадёқуб Саидхонов сазовор бўлди.

Абдулносир Абдулмажидов эса 198.5 балл билан 2-ўринни забт этди.

180 балл тўплаган Олимхон Рашидхонов 3-ўринга лойиқ кўрилди. Биринчи ўрин соҳиби Муҳамадёқуб Саидхонов қоидага биноан рамазон ойида бўлиб ўтадиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга махсус совға ва сертификатлар топширилди.

«Тиловат» йўналиши бўйича эса мусобақа юксак мақомда бўлиб ўтди. Ўн иштирокчи орасидан аввалги уч ўрин эгалари аниқланди.

Биринчи ўринни олган андижонлик Муҳаммадшокир Насриддинов Раъд сурасинининг 19-25 оятларини гўзал тарзда тараннум этди. У 248,25 балл тўплаб, «Ҳидоя» тўплами, Қуръони карим ва Рамазон ойида бўладиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўринга муваффақ бўлган наманганлик Комилжон Турсунов Aнфол сурасининг 15-19 оятларини маромига етказиб қироат қилиб, 230,5 балл олди. Фарғоналик Aброржон Aбдуллаев эса Наҳл сурасининг 114-119 оятларини қироат қилиб, 223,25 балл билан учинчи ўринни забт этди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қорилар ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳафта давомида ҳифз йўналишида рўйхатдан ўтган қорилар билан чоршанба куни суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар аниқланади. Тиловат йўналиши иштирокчилари эса ҳар душанба куни соат 8:00 дан 13:00 гача рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода тинчлик бўйича Нобель мукофотига Озарбайжон томонидан номзоди қўйилди. Бу ҳақда Халқаро давоми...

2679 11:00 / 14.09.2020
Бугунги кунда Хон Академияси бутун дунё бўйлаб бепул таълим берувчи ва энг яхши рақамли таълим масканларидан бири деб тан олинган.Tesla ва SpaceX бош директори Илон давоми...

2412 14:20 / 25.01.2021
Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳарида рабиъул аввал ойи муносабати билан .Салом ё Расулуллоҳ, анъанавий тадбири бошланди.Бу йилги тадбир .Яхшилик давоми...

1676 13:30 / 12.10.2021
Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигида имомхатиблар учун навбатдаги тажвид давоми...

2121 20:11 / 16.11.2023