1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрлик энг ёш хаттот Қуръон ёзиш учун рухсат олди

09:30 / 20.02.2021 2096 pdf Ўқиш режими + -

Миср хаттотлари иттифоқининг раҳбари Масад Хизр Пурсаид Ал-Вади университетида араб тилини ўрганаётган энг ёш 19 ёшли хаттот Абдул Карим Муҳаммад Марканга Қуръон ёзиш учун имтиёз ва рухсат берди. Бу ҳақда Al Ahram янгиликлар сайти хабар берди.

«Қуръонни Наш хаттотлиги билан ёзиш болаликдан орзу эди, Қуръонни хаттотлик билан ёзиш учун лицензия олиш қатъий қоидаларни талаб қилади ва эстетика ҳамда янги ёзув услубини ўз ичига олади», - дея таъкидлайди Маркан.

У Эбу-Таштдаги араб хаттотлик мактабида хаттотлик санъатини ўрганган ва тез орада интилувчанлиги эвазига устозлик мақомига эришган. Ҳозирда шу мактабда шифокорлар ва муҳандисларга каллиграфиядан дарс беради.

Миср хаттотлари уюшмасининг раҳбари: «Марканда хаттотлик маҳорати юқори эканлиги, у бу санъатда алоҳида истеъдод эгаси бўлиши ва Наш қаторида Қуръон ёзиш учун рухсат олишга лойиқлигини» таъкидлаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти, Қорсув туманида Абу Ҳанифа анНўъмон ибн Собит алКуфийrdquo номидаги янги ўғил болалар мадрасаси фойдаланишга давоми...

5767 11:05 / 11.07.2018
Азиз Islom.uz портали мухлислари, маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига бағишланган 30 қисмдан иборат мультфильмнинг биринчи фасли пешмапеш давоми...

2783 15:03 / 19.12.2019
1 февралдан бошлаб, BNI Syariah ва Bank Syariah Mandiri ҳамда BRI Syariah BRIS банклари расмий равишда бирлашиб, мамлакатнинг энг йирик Ислом банки бўлган Bank Syariah Indonesia ни ташкил давоми...

2516 09:30 / 21.12.2020
Ҳозирда ушбу китобнинг навбатдаги жузларининг ҳам нашр ишлари давом этмоқда. Тез кунда .Саҳиҳул Бухорий, асарини ҳам тўплам ҳолида махсус қутида харид қилишингиз давоми...

1851 13:17 / 12.06.2021