1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» олтинчи ҳафта саралаш босқичи

19:30 / 11.02.2021 1612 pdf Ўқиш режими + -

Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,

Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас.

Маъно билган зотга парда-ҳижоб бўлмас,

Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Мирзо Кенжабек

 

Қуръон қалблар шифосидир. Қуръон ўқиган, Каломуллоҳни имон, ихлос билан эшитган одамнинг қалби иллатлардан покланади. Инсоннинг гавҳари бўлмиш қалб тузалдими, бошқа ҳамма аъзолар фаолияти жойида бўлади. Қалби пок инсон ҳаромдан ҳазар қилади, эзгу амалларга мойил бўлади.

Юртимизда «Қуръони Карим мусобақаси 1442» олтинчи ҳафта саралаш босқичига старт берилди. 10 февраль куни ҳифз йўналиши бўйича 9 нафар мураттаб қориларимиз иштирокида мусобақа ўтказилди.

Ҳифз йўналиши 6-ҳафта иштирокчилари:

1. Сайдуллоҳ Нуриддинов ― Фарғона вилояти ― тадбиркор

2. Муҳаммадиброҳим Каримов ― Андижон вилояти ― талаба

3. Муҳаммадхон Мухтаров ― Фарғона вилояти ― савдогар

4. Саидфайзуллоҳ Саидумархонов ― Фарғона вилояти ― тадбиркор

5. Ҳабибуллоҳ Ортиқов ― Фарғона вилояти ― тадбиркор

6. Раҳмон Баҳодирхўжаев ― Наманган вилояти ― тадбиркор

7. Муҳаммад Содиқ Маҳмудов ― Тошкент вилояти ― ўқувчи

8. Хайруллоҳ Зокиров  ― Наманган вилояти ― талаба

9. Аббосхон Обидов ― Тошкент вилояти ― талаба

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир қорининг ҳифзи мустаҳкамлиги, тажвид қоидаларига риоя қилиши, оятларни аниқ ифода қилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ушбу ҳафта ғолиби андижонлик Муҳаммадиброҳим Каримов 248,25 балл олиб, биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Фарғоналик Саидфайзуллоҳ Саидумархонов 224 балл тўплаб 2-ўринни эгаллади. Фарғоналик яна бир қори — Ҳабибуллоҳ Ортиқов эса 223 балл билан 3-ўринни забт этди.

Ғолибларга махсус сертификат ва Қуръони карим ҳадя қилинди. Биринчи ўринни олган Муҳаммадиброҳим Каримов супер финалга йўлланмани қўлга киритди.

Бугун тиловат йўналиши бўйича иштирокчилар саралаб олинади.

Тиловат йўналиши 6-ҳафта иштирокчилари:

1. Aбдулбосит Расулов – Фарғона вилояти

2. Aбдуллоҳ Ғаниев – Қашқадарё вилояти

3. Муродуллоҳ Носиров – Aндижон вилояти

4. Aлишер Aлимов – Самарқанд Вилояти

5. Aбусаид Aтоев – Навоий вилояти

6. Раҳматуллоҳ Рўзиаҳунов – Aндижон вилояти

7. Мамасидиқов Камолиддин – Фарғона вилояти

8. Низомиддин Исмоилов – Тошкент шаҳри

9. Исоқали Салоҳиддинов – Сурхондарё вилояти

10. Баҳоуддин Туйлиев – Тошкент шаҳри

Ушбу мусобақани «AzonTV» ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин!

Эслатиб ўтамиз Қуръон мусобақасида иштирок этмоқчи бўлганлар ҳафтанинг ҳар душанба куни соат 08:00 дан 13:00 гача  @azonquronbot манзилида ариза тўлдиришлари мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти муассислигида .Ислом маърифати, илмийадабий, маънавиймаърифий журнали таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий давоми...

1240 10:20 / 03.10.2023
2021 йилда АбуДаби муниципалитетлар ва транспорт департаменти муборак Рамазон ойи учун анъанавий бўлган байрам чодирларини ўрнатишга рухсат бермайди.Ушбу ҳаракат давоми...

1825 11:00 / 06.04.2021
Қадрли ватандошлар Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём ndash Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давоми...

1395 17:05 / 21.10.2024
Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча давоми...

2262 16:53 / 28.05.2023