Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 17 шаввол | 2025 йил 15 апрель, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (123-дарс). Ислом Аллоҳнинг берган улуғ неъмати

16:20 / 10.02.2021 3218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди».

Тафсирчи олимларимиз ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши сабабида қуйидаги ривоятни келтирадилар:

«Яҳудийлардан Шос ибн Қайс исмли одам Авс ва Ҳазраж қабиласига мансуб араблар мажлис қуриб, гаплашиб ўтирган жойларидан ўтибди. Жоҳилият вақтида бир-бирига адовати кучли бўлган бу кишиларнинг бундай улфат бўлиб ўтиришлари унинг ғашига тегибди ва: «Булар бирлашсалар, биз улар билан ёнма-ён яшай олмай қоламиз», деб, бир яҳудий болани чақирибди ва унга: «Арабларнинг ичига бориб ўтиргин-да, уларга «Буос» номли кунни эслат ва у ҳақидаги шеърлардан ўқиб бер», деб буюрибди («Буос» кунида Авс ва Ҳазраж қабилалари қаттиқ урушиб, Авс ғолиб чиққан эди). Ҳалиги яҳудий бола Шоснинг айтганини қилибди. Ўтирганлар тортишиб, аччиқлашиб, уришиб кетишибди. «Қурол!!! Қурол!!!» деб бақиришибди.

Бу можаро Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга бориб етибди. У зот ҳузурларидаги муҳожирлару ансорийларни олиб, уларнинг олдига борадилар. Уларга: «Мен ичингизда туриб, Аллоҳ сизларни Ислом билан икром қилганидан кейин, жоҳилият ишини кесганидан кейин, орангизга улфатликни солганидан кейин ҳам жоҳилият даъвосини қиласизларми?» дейдилар. Одамлар душманнинг гапига учиб, шайтон йўлига юрганларини англаб етадилар. Қуролни ташлаб, йиғлаб, қучоқлашиб кетадилар. Расулуллоҳ билан бирга итоаткор ҳолда қайтадилар. Шунда ушбу оят нозил бўлади.

Демак, оятдаги хитоб аслида барча Ислом умматига қаратилган бўлса ҳам, тушаётган пайтда мадиналик Авс ва Ҳазраж қабилаларига қаратилган эди. Шаҳарда бир-бирига душманликда Авс ва Ҳазражга етадигани йўқ эди. Бунинг устига, улар билан бирга яшайдиган яҳудийлар доимо фитна қўзиб, уруш оловини пуфлаб туришарди. Аллоҳ таоло иноятига олиб, бу икки қабилани ҳидоятга бошлаб, қалбларини Ислом нури билан мунаввар қилганидан кейин улфат бўлдилар.

Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди».

Ислом Аллоҳнинг берган улуғ неъмати, шу неъмат туфайли душманлар улфат бўлдилар. Бир-бирига қарши нафратга тўлган қалбларни фақат Исломгина улфат қила олади. Фақат Аллоҳнинг ипи бўлган Исломни маҳкам тутибгина ҳамма биродар бўла олади. 

«Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз».

Аллоҳ Ислом неъматини бермаганида, уларнинг бундай холис биродар бўлишлари қийин эди. Фақат Ислом туфайли, Аллоҳ учун биродар бўлингандагина ҳақиқий биродарлик қарор топади. Бошқа ҳолда ё молу дунё, ё ирқ-миллат бирлиги, ё мансаб нуқтаи назаридан, ё қабилалараро тарафкашлик билан ва ҳоказо шунга ўхшаш ниятлар асосига қурилган бўлади.

«Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди».

Исломга киришингиздан олдин уруш-жанжал ичида, жоҳилият ҳукмлари остида, умуман, барча соҳада нотўғри йўлда, яъни оловли жар ёқасида эдингиз. Шундай кетаверганингизда ҳалокатга учрашингиз турган гап эди. Аллоҳ таоло сизни Ўзининг улуғ неъмати бўлмиш Исломга бошлаб, мазкур оловли жарга қулашдан сақлаб қолди.

 

 

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Сувдан сув вожиб бўлади,, деб берган фатволари Исломнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3145 19:00 / 31.05.2023
Нафс одоби ҳақида 18тавсияЗайдулхойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ яхши кўрган кишининг қандай сифатлари бор, У Зот яхши кўрмаган давоми...

5769 17:04 / 08.01.2017
Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож алҚушайрий анНисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир. У зот ҳадис давоми...

5294 21:10 / 10.04.2019
t r . . Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, давоми...

2890 20:00 / 27.04.2022