1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Менга ким ёрдам беради?

11:40 / 08.02.2021 3016 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Омир айтади: «Бир дўстимиз айтиб берди: «Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир ўтирар, кимдир тик турар эди. У менга қаради-да, «Эртага пешона сочим ва оёғимдан тутилсам, жаҳаннамга ташлансам, булар менга бирон ёрдам бера оладими?» деб, қуйидаги оятни тиловат қилди: «Жинояткорлар сиймоларидан билиниб турурлар ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур». (Роҳмансураси, 41-оят).

Дунёнинг хорлиги охират хорлигидан яхши

Ҳишом айтади: «Молик ибн Мунзир Муҳаммад ибн Восийни чақириб, «Қозилик қилинг», деди. Муҳаммад рад қилди. У яна такрорлади, бу яна рад этди. Шунда Молик «Кўнмасанг, уч юз дарра урдираман», деган эди, Муҳаммад: «Ихтиёр ўзингда, сен амирсан. Аммо охиратдаги хорликдан дунёдаги хорлик яхши», деди».

 

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сафвон ибн Амрдан ривоят қилинади .Язид ибн Ҳусайн Сукуний Ҳимс шаҳрига волий бўлганда Язид ибн Майсарага шундай мактуб йўллади .Эй Абу Юсуф, бу султондан давоми...

2185 08:00 / 01.12.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг азобидан юқори даражада хавф қилиб турадиган инсон эдилар. У киши ўзларининг фазллари ва қилган амалларига ҳеч давоми...

4265 20:00 / 06.01.2019
Товус айтади .Масжидул Ҳаромда тарнов остида бир кишининг намоз ўқиб, йиғлаб дуо қилаётганини кўрдим. Намозини ўқиб бўлгач, ортидан эргашдим. Қарасам, Али ибн давоми...

2434 11:30 / 13.06.2019
Никоҳга доир қайтариқларСамура ибн Жундубдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланмасликдан қайтардилар,.Имом Бухорий давоми...

2155 11:00 / 29.10.2020
Аудиолар

232337 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150801 14:35 / 11.08.2021